Товоқсой

Маълумки, бундан олдинги ёзилган «истибдод менинг тақдиримда» деб номланган китобимда, ўзим туғилиб ўсган Тўрткўл шаҳрида ўтган ёшлигим ва улғайиб, диний таълим олишим ва мутаассиб имомлар билан тўқнашиб, охир оқибат қамалганим ҳақида ҳикоя қилинганди.

Товоқсой номли бу китоб ўша китобнинг мантиқий давоми бўлиб, бунда менинг қамалишимдан бошлаб, Нукус турмасида ва Товоқсой зонасида ўтган, жами беш йиллик ҳаётимда кўрган кечирганларим ҳақида ҳикоя қилинади. Бу китобнинг мантиқий давомини «ЖИЭМ 46» номли китобда, ҳикоя қилинган. Ундан кейин озодликдаги воқеъалар эса, «Мустақиллик шарофати» китобимда зикр қилинади. Мазкур тўртта китоб умумий равишда менинг қирқ йиллик ҳаёт йўлимни ҳикоя қилади.
Бу китобни ҳам ўқувчиларга ва муаллифга манфаатли бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламан.

Саҳвий