«Муқобил Ўзбекистон» ҳукуматни йўқолганлар бўйича ҳисобот беришга чақирди

Amnesty International ташкилотига кўра, ўз танқидчилари овозини ўчириш мақсадида дунёнинг барча минтақаларида ҳукуматлар томонидан “мажбурий ғойиб бўлиш” услуби қўлланилмоқда.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг бундай баёноти 30 август – Йўқолганлар Халқаро Кунида янгради.

Айни пайтда расмий Тошкентга мухолифатда бўлган «Муқобил Ўзбекистон» гуруҳи халқаро ҳамжамиятни йўқолганлар бўйича ҳисобот бериш талаби билан ўзбек ҳукуматига босим ўтказишга чақирди.

БМТ Бош Ассамблеяси 2011 йилда 30 августни Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлганлар куни дея эълон қилганди.
Читать далее ««Муқобил Ўзбекистон» ҳукуматни йўқолганлар бўйича ҳисобот беришга чақирди»

Узбекистан должен обеспечить прозрачность и полное расследование по случаям насильственных исчезновений

Международное сообщество и партнеры Узбекистана должны призывать узбекское правительство к подотчетности и прозрачности по судьбам жертв насильсвенных исчезновений

30 августа 2011 года Генеральная ассамблея ООН объявила этот день Международным днем жертв насильственных исчезновений (International Day of the Victims of Enforced Disappearances).

Насильственные исчезновения вошли в стратегию насаждения атмосферы террора и, по мнению экспертов Генеральной ассамблеи ООН, превратились в глобальную проблему. Прежде всего, подобные случаи ассоциируются с диктаторскими режимами, и в данном случае ситуация с насильственными исчезновениями в Узбекистане также не являются исключением.
Читать далее «Узбекистан должен обеспечить прозрачность и полное расследование по случаям насильственных исчезновений»

«Мустақиллик шарофати»да ўтган беш йил

Қадрли Мухлислар!

Қуйидаги линкда, «Мустақиллик шарофатида» ўтган беш йил деб, номланган янги ёзилган китобимни эътиборингизга тақдим этаяпман. Бу китоб бўлиб, бўлиб фаесбокда эълон қилинган эди. Катта қизиқиш билан ўқилди. Бу китобда, ИАК даврида Ўзбекистондаги оғир ижтимоий иқтисодий шароитда яшаётган оддий одамлар ҳаётини, ўз шахсий ҳаётимдаги рўй берган аянчли воқеъалар мисолида ҳикоя қилдим. Бу китоб ИАК даври жиноятларини очувчи, ҳаққоний ҳаётий воқеъаларга ва далил исботларга тўла бир китобдир. Уни ўқиб ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдирарсиз деган умиддаман. Ҳурмат билан М. Абутов.

Мустақиллик шарофатида ўтган беш йил

«Ўғирлаб йўқ қилинганларни хотирлаш тадбири» бир ойлик якуний ҳисоботи

Қадрли ватандошлар ва саҳифамиз мухлислари!

Бугун 29 август 2015 йил. Бугун Андижон Жомеъ масжиди имоми Абдували қори Мирзаев ва унинг ҳамроҳи Рамазон Маткаримовлар Тошкент Аэропортидан ўғирлаб йўқ қилинганига роппа роса 20 йил тўлди. ИАК бошлиқ режимнинг бу улкан жиноятига 20 йил тўлиши муносабати билан, Хориждаги мухолифатчи ва ҳуқуқбонлардан иборат «Муқобил Ўзбекистон Мувофиқлаштириш Кенгаши» томонидан 29 июл 2015 йилда эълон қилинган, «Ўзбек режими томонидан ўғирлаб йўқ қилинганларни хотирлаш бир ойлик тадбири» расман тугади.

Бу бир ой ичида аввал 19 киши номи эълон қилинган рўйхат, охир оқибат жами 25 та кишининг ўғирланганига оид маълумотлар билан тўлдирилди ва бу рўйхат эътиборингизга ҳавола қилинди. Бу рўйхатдаги номи зикр қилинган кишилар ҳақида имкон қадар маълумотлар тўплаб, тўлдиришга уриндик. Лекин, афсуски, маълумот олиш имконимиз чегаралангани учун бунга етарли даражада муваффақ бўлолмадик.

Умуман олганда, бу рўйхатдаги кишилардан 7 таси ҳақида радиосуҳбат қилинди. Шу ўғирланганлар рўйхатидан 7 кишининг суратлари топилди ва эълон қилинди.
Бошқаларининг маълумотлари қисман тўлдирилди ва ўғирланиш тафсилотлари кенгроқ ёритилди.
Читать далее ««Ўғирлаб йўқ қилинганларни хотирлаш тадбири» бир ойлик якуний ҳисоботи»

Бу уммат ҳолига ҳайрон, йиғладим

11889438_886224551431437_8717629566138262538_n
Суратларни кўриб, бўлди дилим қон,
Бу уммат ҳолига ҳайрон, йиғладим.
Не қилай қўлимда бўлмаса имкон,
Не қилай, юрагим вайрон, йиғладим.

Нега бундай бўлди бу буюк уммат,
Нега бугун қадри бир пулга қиммат,
Қани бу умматга хос буюк ҳиммат?,
Эй Роббим, дея мен нолон йиғладим.
Читать далее «Бу уммат ҳолига ҳайрон, йиғладим»

Тожикистонда Ислом уйғониш партияси фаолияти тўхтатилди

Тожикистон Адлия вазирлиги Ислом Уйғониш партияси фаолияти тўхтатилишини эълон қилди. Вазирлик эълон қилган расмий баёнотда исломий партияни ғайриқонуний фаолият юритаётганликда айблаган. Партия аъзолари ҳукуматнинг бу қароридан қатъий норози эканликларини айтмоқдалар.
Тожикистон Адлия вазирлиги Ислом Уйғониш партияси (ТИУП) фаолияти тўхтатилганини 28 август куни тарқатган расмий баёнотида эълон қилди. Худди шу куннинг ўзида Адлия вазирлиги ТИУПга ғайриқонуний фаолиятини дарҳол тўхтатиш ҳақида билдириш юборган.

Тожикистон Адлия вазири ўринбосари Ҳаким Мирсайзод имзолаган бу ҳужжат 28 август куни “Ховар” ахборот агентлигида нашр этилди.

Ҳужжатда айтилишича, “Сиёсий партиялар ҳақида”ги Қонуннинг 3-моддасига биноан сиёсий партия республиканинг аксарият туманларида ўзининг бошланғич ташкилотларига эга бўлиши шарт:
Читать далее «Тожикистонда Ислом уйғониш партияси фаолияти тўхтатилди»

МХХ ўғирлаб кетган Маматқул Холмуродов ҳақида

Маматқул Холмуродов Ургут райони, Чор-Чинор маҳалласида яшаган. Шу ердаги тожиклар яшайдиган Чор чинор қишлоқ масжиди имоми бўлган.
Самаркандская область Ургут район Улуғбек 2-ой проезд кўчаси, 16 уйда туғилган. Устозлари: Тожикистонда, Убайдуллоҳ махсим,
1997 йилдан то шу кунгача бедарак кетган ҳисобланади. 1999 йилдан кейин оммавий қама қамалар пайтида унинг ўғиллари ҳам қамалган.
1955 йилда туғилган. Агар ҳозир тирик бўлса, 60 ёшга кирган бўлади.

Читать далее «МХХ ўғирлаб кетган Маматқул Холмуродов ҳақида»

Ўғирлаб кетилганлар янги рўйхати

Қадрли мухлислар!

Бу рўйхат МХХ тарафидан ўғирлаб кетилганлар ҳақида шу бир ой ичида тўплаган барча маълумотларни ўз ичига жамлаган охирги рўйхатдир. Бу рўйхатга киритишга яроқли маълумотлар бўлса, келажакда бўлсада бизга тақдим қилишларингиз мумкин.

Ugirlanib, bedarak ketganlar ruyhati