Бу уммат ҳолига ҳайрон, йиғладим

11889438_886224551431437_8717629566138262538_n
Суратларни кўриб, бўлди дилим қон,
Бу уммат ҳолига ҳайрон, йиғладим.
Не қилай қўлимда бўлмаса имкон,
Не қилай, юрагим вайрон, йиғладим.

Нега бундай бўлди бу буюк уммат,
Нега бугун қадри бир пулга қиммат,
Қани бу умматга хос буюк ҳиммат?,
Эй Роббим, дея мен нолон йиғладим.

Нималар бўлмоқда ёвуз оламда?,
Инсоф қолмадими, бани Одамда?,
Хор зор ўлаяпди уммат бу дамда,
Мен дардига топмай дармон, йиғладим.

Нима қилиш керак, ё Раб, кўрсат йўл,
Ким чўзади бугун, бу умматга қўл?,
Ўзинг бу умматнинг мададкори бўл?!,
Юрагимда битмас армон, йиғладим.

Булар ўлган сари, уммат камайди,
Бегуноҳ гўдаклар айби нимайди?,
Нега мусибатлар сира тинмайди?!,
Мен жавоб тополмай, гирён йиғладим.

Саҳвий

28. 08. 2015