ХАЛҚЛАРНИНГ ЎГАЙ ОТАЛАРИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Норвегияга кўчиб борганимизда аввал Атлантик океанининг соҳилида ўрин олган Ўлесунд (Ålesund) шаҳрига жойлашгандик. Аҳолиси 40 мингга яқин бўлган бу шаҳарда масжид йўқ экан. Бизга берилган уйнинг зали анчагина катта бўлгани учун, масжид учун жой топгунча шаҳардаги мусулмонлар бизнинг уйни ўзаро йиғилиш учун макон қилиб олгандик. Ҳатто борганимиздан икки ой ўтиб Рамазон ойи келганда, бу шаҳарда илк таровеҳ намозини ҳам бизнинг уйда ўқигандик…

Шундай кунларда уйимизга бир Норвегиялик эру хотин 13 яшар, бошига рўмол ўраган бир қизни етаклаб келишди. Мен у пайтлар Норвег тилида таржимоннинг ёрдамига муҳтож эдим. Таржимоннинг бизга тушунтиришига кўра, бу Норвегиялик оила бу мусулмон қизни ҳали чақалоқлигидаёқ асраб олишган экан…

-Биз бу қизнинг ўгай ота онасимиз, деган эди ўшанда Норвегиялик эру хотин. Аммо “қизимиз” мусулмон оилада туғилган, унга динини ўрганишда ёрдам берсангизлар…

…Яқинда Станбулда ҳамюртларимиз бир уйга меҳмонга чақиришди. Уй эгасининг қучоғида ҳали оёғи чиқмаган чақалоқ ўйнаб ўтирарди.
Читать далее «ХАЛҚЛАРНИНГ ЎГАЙ ОТАЛАРИ»

Бизлар ҳаёси йўқ бир халқмиз!

1419_1077131829033353_9155919388508797655_n
Ироқлик шоир Аҳмад Наимий «Бизлар ҳаёси йўқ халқмиз!» деган шеърий қасидаси учун, Ироқ шиалар ҳукумати томонидан ўлимга ҳукм қилинган. Кеча 29 декабр осиб ўлдирилган. Асли ўзи шиаларга мансуб бўлган бу киши Ироқ ҳукуматини Ақш ва Эрон билан бирга ҳамкорлик қилаётганлигини ва мамлакатдаги зулму зўравонликларни кўриб, Ироқ ҳукуматини бу ишларини дину миллатга ва ватанга хиёнат деб ҳисоблайди. Ўз қавмига қарши исён қилган шоир, вақтида Абу Ғурайб қамоқхонасида қамалиб ҳам чиқади. Бу киши ўз қалами билан бугунги Эрону Ироқдаги шиаларнинг ботил ақидасига ва хиёнаткорона қилмишларига қарши курашади. Уларни ҳажвия қилиб шеърлар ёзади. Айниқса, Эроннинг минтақадаги қилмишларини қаттиқ қоралаб қатор мақолалар ёзган. Бу жасур ўтюрак шоир ҳақиқат учун курашди ва шу йўлда қурбон бўлди.

Унинг «Бизлар ҳаёси йўқ халқмиз!» деган қасидаси учун дорга осдилар. Аллоҳ бу шоирни шаҳидлар жумласидан қилсин! Бу қасидасини камина баҳоли қудрат ўзбек тилига ўгиришга ҳаракат қилдим. М. Абутов.

………

Ҳусайнга байъат бериб қадимда,
Кейин, уни бузган, Бизлар эмасми?
Қалбимизда унга муҳаббат қилиб,
Кейин, бошин узган, Бизлар эмасми?!

Ҳасанни заҳарлаб ўлдирган Бизмиз,
Кейин, унга аза тутаётган Биз.
Алини Волий деб, тан олган Бизмиз,
Лекин, бугун уни, сўкаётган Биз.

Умарга аҳд қилдик, итоат учун,
Аммо, унга қилдик, кейин хиёнат.
Уни севамиз деб, иддао қилиб,
Кейин унга айтдик, доимо лаънат.

Ўз сўзимизга Биз, буткул бефарқмиз,
Бизлар ҳаёси йўқ, бузулган халқмиз!

Читать далее «Бизлар ҳаёси йўқ бир халқмиз!»

Ислом Каримов ёллаган шахсий қотиллар

1622799_10153372230629503_2287420111002747467_n
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ёллаган шахсий қотиллар ва уларнинг халқаро миқёсдаги жиноятлари.
Асл исми Умид Аминов, у Россияда ўз исмини Тигран Капланов деб ўзгартирган. Унинг ҳамкорлари: Юрий Жуковский(қамоққа олинган ва Швеция суди томонидан 18 йилга ҳукм қилинган), Нодира Аминова, (синглиси, қочиб қутулган), Баҳодир Пўлатов(куёви, қочиб қутулган), камида 2 ҳамкори Туркияда қамоққа олинган.
Ислом Каримов топшириғига биноан Умид Аминов бошқарадиган юзлаб айғоқчилар ва қотиллар ушбу кунларда АҚШ, Германия, Франция, Швеция, Норвегия, Дания, Россия, Туркия, Канада ва бошқа давлатларда изғиб юришибди.

Читать далее «Ислом Каримов ёллаган шахсий қотиллар»

Комитет по делам религии Таджикистана возмущен действиями Ирана

Азия-Плюс
Muhiddin_Kabiri_i_Saidmukaram_Abdukodirzoda
Представителей таджикского Комитета по делам религии возмутило приглашение Мухиддина Кабири на международную конференцию в Тегеран.

Комитет по делам религии Таджикистана возмущен тем, что власти Иран на конференцию «Исламское единство», которая открылась в Тегеране 27 декабря, пригласили лидера запрещенной в РТ Партии исламского возрождения Мухиддина Кабири. Об этом говорится в заявлении Абдугафора Юсупова, главы управления анализа и религиозной экспертизы Комитета по делам религии и упорядочению традиций и обычаев Таджикистана.
Читать далее «Комитет по делам религии Таджикистана возмущен действиями Ирана»

Диндорлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш пайти келмадими?

Бу суҳбатни кириш қисми ва мени саволимга А. Бойматовнинг жавоби негадир,техник сабабларга кўра ёзилмай қолган. Мени иккинчи саволимга Бўривойни жавобини яримидан бошлаб ёзилган экан.Суҳбатни қолган қисмида ҳам жиддий фикрлар борлиги учун барибир чоп қилишга қарор қилдим.

Ярим хаёлий гаплар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Ҳурматли дўстлар, бугун сизлар билан баҳам кўрмоқчи бўлган нарсаларимни “Ярим хаёлий гаплар”, деб атадим. Бунга шу кунларда рулда хаёл суриб кетаётиб, машинаси билан бир йигитни озроқ туртиб юборган бир илм арбоби ҳақида ёзаётган нарсам сабаб бўлди. Худо насиб қилса бу хаёл “маҳсули”ни ҳам сизларга яқин орада тақдим қилиш ниятим бор…

Шу баҳона бўлиб, хаёл нима ўзи деган савол ҳақида ҳам бироз ўйландим. Бу фикр юритиш натижасида эса мана шу ярим хаёлий нарсалар ўртага чиқди. Бу ёзилганлар орасида бирор боғланиш борми, йўқми? Булар фақат ярим хаёлий гапларми? Унисига энди эса ўзингиз қарор беринг…

Читать далее «Ярим хаёлий гаплар»

Режим бизнинг жим бўлишимизни истаяпди

Мени ҳайрон қолдирадиган бир нуқтага эътиборингизни қаратмоқчиман. Мана хорижда яшаётганимга олти йил бўлган бўлсада, доим интернетда, ва ўзимга тегишли сайтларда ва радиоблогимда бўлиб ўтган ва бўлаётган воқеъа ҳодисаларга муносабат билдириб келаман. Шунингдек, бошқаларнинг ҳам фикрларини ёритиб бораман.

Шу пайт ичида Ўзбекистонда қолган яқинларимга, юз марталаб турли даражадаги маҳаллий ва каттароқ доирадаги ички ишлар ходимлари «айтинглар, жим юрсин!» деб таъкидлашган. Бу дўқ пўписалар аввалига ватанга қайтсин, акс ҳолда ўзимиз олиб келамиз» каби ултиматум шаклда бўлган бўлса, кейинги пайтларда «Унга айтинглар, жим юрсин!» қабилида юмшоқроқ оҳангда айтиладиган бўлди. Мен яқинларим билан жуда кам гаплашаман. Гап сўзларимиз эшитилишини биламан. Уйдагилар ҳам билишади. Гаплашиб қолганда эса, албатта, улар «Жим юр» деб такрорлашдан чарчамайдилар.
Читать далее «Режим бизнинг жим бўлишимизни истаяпди»