Андижон қирғинини унутмайлик!

Қонли Андижон фожеасининг 11 йиллиги арафасида ўзбек халқининг тақдирига бефарқ қарамаган, сукунатга рози бўлмаган барча юртдош ва миллатдошларимизга

Ўзбекистон фуқаролик жамияти «Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши номидан

М У Р О Ж А А Т Н О М А

Ҳурматли юртдошлар, қадрли миллатдошлар!

Маълумки, бир неча кундан кейин юзлаб, балки минглаб ватандошларимизнинг қони тўкилган мудҳиш фожеага – Ўзбекистон ҳукуматининг инсониятга қарши ваҳшиёна жиноятлар содир этгани — Андижон қирғинига 11 йил тўлади!

Ўтган 11 йил мобайнида мазкур фожеанинг асосий айбдорлари бўлганлар, нафақат жазоланмади, балки дунёдаги энг демократик давлатларнинг раҳбарлари томонидан геосиёсий манфаатлар сабабли қўллаб-қувватланиб келинмоқда.
Читать далее «Андижон қирғинини унутмайлик!»

ИККИ ОРЗУ

Толиб ЁҚУБОВ

yakubov
Аслида, менинг орзуларим бир талай. Энг асосийси эса – ватанга қайтиш! Аммо буни амалга ошириш амри-маҳол, чунки ўртоқ Ислом Каримов яқинда ватандан чиқиб кетганлар олдига шлагбаум ташлабди. “Бирлик” ва “Эрк”да бўлган сафдошларимиздан Сулаймон Муродов, Абдуманноб Пўлатов, Турсинбой Утамуратов каби бир неча дўстларимиз хорижда вафот этишди – улар энди, афсус, ватанга қайтиб боролмайдилар. Мен қаридим, ёшим 75 да, нариги томон ҳам кўрингандай бўлиб турибди. Мени ватанга тортаётган қадриятлар ва одамлар бор – ота-онамнинг қабрлари, болаларим ва невараларим ҳамда шоир айтганидай

Ватанда ўз уйим, ўлан-тўшаким бор,
Сочин майда ўрган дилбари-бешаким бор.

Биз бир пайтлар ватанимизда эркин демократик ҳаёт ташкил қиламиз, деб коммунистик тузумга қарши кураш майдонига чиққан эдик. Бироқ, коммунистик тузум тиш-тирноғи билан қаршилик кўрсатди ва биз енгилдик – одамларимиз қамалди, ўлдирилди, бошқа юртларга қочишга мажбур қилинди. Ўзбекистонда коммунистик тузумнинг умри давом этаяпти ва у қачон тугаши ҳали номаълум. Бироқ, қачон бўлса-да унинг умри тугайди, ўзбеклар ватанига қайтади ва янги ҳаёт бошланади. Ҳозир ўзбеклар зеҳнияти (менталитети)да қуллик руҳияти (психологияси) сақланиб турибди – мазкур руҳият нафақат мавжуд тузум кучайтирган, балки узоқ ўтмишдаги мустамлакачилик (колониал) тузум қолдирган қуллик руҳияти таъсирини ўзидан нарига ҳали ҳам улоқтирган эмас. Янги ҳаётда ўзбеклар эркин ва қудратли миллатга айланиши керак ва у курашларда кечади. Кураш енгил бўлмайди – И.Каримовдан қолган сарқитлар жон-жкҳди билан янгиликларга қаршилик кўрсатишади.
Читать далее «ИККИ ОРЗУ»

Чунки, биз севамиз, Ўзбекистонни!

Ўқиб ҳайрон қолдим, бугун бир шеърни,
Уят керак, бундай айтишга ёлғон.
Тулки енгар экан, майдонда шерни,
Бўлмаса, орият, инсофу, виждон.
Еб қўйганмисизлар, буткул виждонни?
Биз яхши биламиз, Ўзбекистонни!

Турмаларда ётган, намозхонларга,
Инсофинг бўлса айт, борми йўқ, қийноқ?!
Аллоҳ гувоҳ бўлгай, айт инсонларга,
Жажжи гўдаклари, ғамгинми, қувноқ?!
Нега гапирасан, қўрқмай ёлғонни?!
Хароб қилдингларку, Ўзбекистонни!
Читать далее «Чунки, биз севамиз, Ўзбекистонни!»

Ключи от будущего Узбекистана находятся в Москве

Александр Братерский

В понедельник в Россию с двухдневным визитом приезжает президент Узбекистана Ислам Каримов, который во вторник проведет переговоры с Владимиром Путиным. Официальная тема переговоров обозначена Кремлем как экономическая, однако, по мнению экспертов, разговор будет идти на внешнеполитические темы. Россию также интересует положение в самом Узбекистане, который постепенно приближается к передаче власти со стороны Каримова.

Ислам Каримов и Владимир Путин, как сообщила накануне визита пресс-служба Кремля, рассмотрят «состояние и перспективы двусторонних связей в торгово-экономической, научно-технической и гуманитарной областях». Однако подобную формулировку вряд ли можно назвать содержательной — вопросы экономического характера могут решаться на уровне глав правительств.
Читать далее «Ключи от будущего Узбекистана находятся в Москве»

Туркистон Қурултойи таассуротлари

turkistan
Туркияда 2013 йилда ташкил этилган ва қисқа вақт ичида ўзининг иккинчи қурултойини ўтказишга муваффақ бўлган Халқаро Туркистонликлар Ҳамкорлик Жамияти таклифига биноан мен Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда иштирок этдим. 2014 йилда биринчи қурултойда ҳам иштирок этиш каминага муяссар бўлганди. Бу қурултой ўзининг иштирокчиларининг салмоғи ва сўзга чиққан кишилар таркиби билан аввалгидан анча залворли бўлди. Қурултойда Ўзбекистондан, Қирғизистондан, Тожикистондан, Қозоғистон, Туркманистон, Туркия, Шарқий Туркистондан, Саудия ва Афғонистондан ва хорижда яшаётган ўзбек муҳожирлари вакиллари иштирок этдилар.
Читать далее «Туркистон Қурултойи таассуротлари»

Халқаро Туркистонликлар Ҳамкорлик Жамияти иккинчи қурултойи БАЁНОТИ

18 ва 19 апрелда Истанбулда ўтказилган Халқаро Туркистонликлар Ҳамкорлик Жамияти иккинчи қурултойи қатнашчилари умумий Баёнот қабул қилди. Қуйида шу Баёнот матни эътиборингизга ҳавола қилинмоқда:
turkistan

1-Туркистон халқи 19 чи асрнинг илк йилларидан бошлаб Русиянинг мустамлакачилик сиёсатига бўйинсунмаслигини доимо намоён қилиб келди. Бундай миллий озодлик ҳаракатининг энг катта ва кенг тарқалган шакли 1916 йилда Туркистонда содир бўлган қўзғолон эди. Русларга қарши бу кураш саҳналарининг барчаси Исломий характерга эга эди. Рус подшосининг ҳарбий хизматга ва мардикорликка олиш қарорига қарши Туркистонлик мусулмонлар ҳаётларини қурбон этиш билан бу қўзғолонга қўл урган эдилар.
Читать далее «Халқаро Туркистонликлар Ҳамкорлик Жамияти иккинчи қурултойи БАЁНОТИ»