НИГОҲ

Ҳикоя

Биз машинада уч киши кетаётгандик: Ҳайдовчи, унинг ёнида менинг муҳожирликдаги қадрдонларимдан Жалоллиддин исмли тарих илми тадқиқотчиси бир ёш дўстим ва мен. Биз минган, нари борса икки уч йиллик BMW 520 марка автомобил Истанбулнинг замонавий задагонлари яшайдиган Флория маҳалласининг ўрта кўчасидан бўғознинг Мармара денгизи соҳиллари томонга илгарилаб борарди. Ҳайдовчи Ренат исмли Татар йигит билан ярим соат олдин танишдим. У қадрдоним Жалолиддининг мактабда бирга ўқиган оғайниси экан. Бир кун олдин Жалолиддин менга қўнғироқ қилиб Ренатнинг хўжайини мен билан муҳим бир масалада кўришмоқчи эканлигини айтганди. Мен бу ёш дўстимга ишонганим учун унинг илтимосини рад қила олмадим ва “марҳамат ишхонамизга келишсин”, дедим. Аммо Жалолиддининг айтишича, менга нотаниш Тошкентлик ҳамюртимиз бизни ўзи Истанбулда вақтинча турган меҳмонхонага таклиф қилганди.

Читать далее «НИГОҲ»