Мирахмат Мўминов жавоблари

images

1- Сaвол:
Бугунги кунда хориждаги ўзбек тилидаги эшиттиришлар олиб бораётган Озодлик, ББС, Америка овози каби расмий радиоларнинг ўзбек хизмати фаолиятига муносабатингиз?

Хорижда туриб Узбек тилида фаолият қилаетган радиоларни хизматларидан ҳар вақт хам қониқиш ҳосил қилавермайман. Бу радиоларни ҳар бирида ўзига хос услуб ва платформа бор! Америка Овози платформаси нисбатан юмшоқроқ ва сиёсий жараёнларга чуқур кирмаган ҳолда, асосан хориждаги ватандошларни кундалик ҳаёти, Америкадаги ҳаёт тарзи ҳакида, ҳамда мутахассислар ва таҳлилчиларни баъзида намойиш қилиб туради. Шунинг учун Америка Овози кўп ўринларда сиёсийдан кўра маданий платформада фаолият олиб боради.

Читать далее «Мирахмат Мўминов жавоблари»

Шоир Иқбол Муҳаммадий жавоблари

1- Сaвол:
Бугунги кунда хориждаги ўзбек тилидаги эшиттиришлар олиб бораётган Озодлик, ББС, Америка овози каби расмий радиоларнинг ўзбек хизмати фаолиятига муносабатингиз?

Авваломбор ассалому алайкум Мухаммадсолиҳ ака. Хориждаги фаолларни хорижда иш юрутувчи ОАВлари муносабатини билиш биз учун ҳам қизиқ. Ҳозирги интернет асрида яшаш насиб этган экан, ахборот алмашиш, маълумот олиш энг юқори палласида эканини эътироф этишимиз мумкин. Лекин ахборотни тарқатишда ҳам қандайдир манфаат остида ишлатилиши бу инсониятнинг қадимги иллати десак муболоға бўлмайди. Шундай экан бирор бир ОАВ фаолияти ҳақида фикр билдиришдан олдин, у хақида етарли маълумотга эга бўлиш керак. Берилаётган хабарларни мазмну моҳиятини синчиклаб ўрганиш талаб этилади. Менимча шундагина ОАВ хақидаги тассавур ва холис фикр пайдо бўлиши мумкин.
Читать далее «Шоир Иқбол Муҳаммадий жавоблари»

Абдураҳим Турдиев жавоби

12647076_156402711404017_5669684023233452831_n
1- Сaвол:
Бугунги кунда хориждаги ўзбек тилидаги эшиттиришлар олиб бораётган Озодлик, ББС, Америка овози каби расмий радиоларнинг ўзбек хизмати фаолиятига муносабатингиз?

Бугунги хаётда инсонларни бирон бири ахборот воситаларини кузатмайдиган ёки қизиқмайдиган инсонлар колмади деса ҳам бўлади. Чунки ҳаёт давр мукаммалашган сари, шу мукаммаликларни ёритувчи воситалар ўз йўналиши оркали жамиятга объектив ёки субьектив ёндошмокда.
Бугунги оммавий хориждаги информацион воситаларни эшитиш ва ўқиш инсонларни кун таркибига кириб колди. Ҳаётдаги тенгсизлик,адолатсизлик, маьрифатсизлик, ва х.к ларни ёритувчи воситалар ичида камина кўпрок Озодлик ва Сахвий эшитиришларни ва вебсахифалардаги маколаларни мунтазам кузатиб келаман вакти келса ўзимни ФБ сахифамга кўчириб бошқаларга етказаман. ББСга сайтига кириб тураман аммо турким маколалар оз. Баъзида инсон зерикади. Америка овози шахсан мен учун бор ёки йўқлиги билинмайди.
Читать далее «Абдураҳим Турдиев жавоби»