Ҳуқуқбон Мўътабар Тожибоева жавоблари

0,,6415650_4,00

1- Сaвол: Бугунги кунда хориждаги ўзбек тилидаги эшиттиришлар олиб бораётган Озодлик, ББС, Америка овози каби расмий радиоларнинг ўзбек хизмати фаолиятига муносабатингиз?

Айтсам ўлдирарлар, айтмасам ўлам…

Бу радиоларнинг фаолияти ҳақида шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистондаги диктатура режими каби режимлар бор экан бунингдек матбуотлар фуқаролик жамияти вакиллари билан бир тан бир жон бўлиб курашмоқлари керак. Бугунги кундаги “Ўтюраклар Клуби”нинг фаолияти бугунги кунчалик холатига келишига мана шу радиолар билан ҳамкорликларимиз сабаб десам ёлғон бўлмайди. Ҳаттоки мени ўзимни олдин бирор марта кўрмаган ва танимаган радио тингловчилари тасодифан гапираётганимни эшитиб қолиб, мени танишларини айтишарди. Бунингдек холат айниқса бозорга бирор нима харид қилиш учун кирганимда кўп такрорланарди.
Читать далее «Ҳуқуқбон Мўътабар Тожибоева жавоблари»

Хотам Хожиматов жавоблари

13318931_1046382482075016_132455225_n
1. Бугунги кунда хориждаги ўзбек тилидаги эшиттиришлар олиб бораётган Озодлик, ББС, Америка овози каби расмий радиоларнинг ўзбек хизмати фаолиятига муносабатингиз?

Жавоб: Озодлик — бугунги кунда омма орасида купрок укиладиган ва эшитиладиган хизмат. Озодлик кўп масалаларда бир ёкламалик (тарафкашлик) позициясини тутади. Баъзан ёлгон ёшик хабарларни хам бериб туришади.
ВВС узбек тили хизмати эштиртиш сиёсати купрок Оврупа Иттифоки нуткаи назарига таяниб иш олиб боради. Лекин куп холларда янгиликларни, вокеликларни бетараф туриб беришга интилади.
Америка овози — мени назаримда энг кам аудиторияга эга, зерикарли америка ҳаёт тарзини ташвикот қилиш (макташлик) билан банд.
Читать далее «Хотам Хожиматов жавоблари»

Эълон

Қадрли Ватандошлар!

Мен ўтган ҳафта давомида барчага хориждаги ОАВлар фаолиятига доир саволлар жўнатдим. Улардан жавоблар кутдим. Бу кутишни ҳам албатта чегараси бор. Эртадан бошлаб ўша саволларга жавоб йўллаган шахслар билан суҳбатлар бошлайман. Саволларга жавоб йўлламоқчи бўлганлар учун охирги муддат шу бугун кечгачадир. Кейин жавобларингизга эҳтиёжим бўлмайди. Бу саволларга ким қандай жавоб бериши ихтиёри тўла ўзида эди. Мен ҳеч кимдан кимнидир мақташни ё танқид қилишни талаб қилмайман. Ким нима истаса ёзди. Мен чоп қилдим. Кимки, мени ҳурмат қилиб жавоб берган экан, уни Аллоҳ ҳурмат қилсин деб дуо қиламан. Кимки, инсонийлик юзасидан узрини айтган бўлса, улар кечиримли албатта. Кимки, ваъда қилиб бажармаган бўлса, билсинки, бу нифоқ аломатидир. Ким менга қандай муомала қилса, мендан шуни кўради.
Читать далее «Эълон»

Ҳуқуқбон Толиб Ёқубов жавоблари

yakubov

1. Бугунги кунда хориждаги ўзбек тилидаги эшиттиришлар олиб бораётган Озодлик, ББС, Америка овози каби расмий радиоларнинг ўзбек хизмати фаолиятига муносабатингиз?

ЖАВОБ: Андижон воқеаларигача Озодлик ва ББС радиолари Ўзбекистонда ўз офисларига эга бўлиб, улар ҳамма вақт мамлакатнинг турли минтақаларидан келган одамлар билан гавжум бўлар эди. Гарчи Ўзбекистонда “Америка овози” радиосининг офиси бўлмаса-да, унинг маҳаллий мухбирлари мамлакатда бўлаётган воқеалардан жамоатчиликни хабардор этиб турар эди. Андижон воқеаларидан кейин ҳукумат барча хорижий радио ва бошқа ОАВларни “суд қарори” билан айблаб мамлакатдан чиқариб юборди. Воқеалар ҳақида ҳақиқий информацияни олиш масаласида вазият кескин ўзгарди: илгари мухбирлар истаган жойига бориб, воқеани ўрганиб, воқеа шоҳидларидан интервью олиб ўз вақтида эфирга узатган бўлса, мамлакатдан чиқариб юборилгандан кейин эса воқеалар ҳақида фақат телефон орқали информация олиш даражасига тушиб қолди – бу эса оперативлик (тезкорлик) ҳамда информациянинг тўлиқлилигини кескин пасайтирди.
Читать далее «Ҳуқуқбон Толиб Ёқубов жавоблари»

Хавас Алижонов жавоблари

11252867_1396078920721700_5847384969670121907_n

1- Сaвол:
Бугунги кунда хориждаги ўзбек тилидаги эшиттиришлар олиб бораётган Озодлик, ББС, Америка овози каби расмий радиоларнинг ўзбек хизмати фаолиятига муносабатингиз?

1. Барчаси фаолиятини ижобий баҳолайман. Кўпинча, уларга ҳам осон эмаслигини тушунаман, чунки ҳар бир радио ўша мамлакат манфаати ва сиёсати асосида иш олиб боришлиги, баъзи кўринмас чегаралардан ўзбошимчалик асосида иш олиб бора олмаслигини фаҳмлагандай бўламан. Тан олиб айтаманки, бирор ОАВ ўзбек халқига Озодлик радиосичалик жон куйдирганини кўрмадим. Озодлик Радиоси ижодкорлари бошига мушкулот тушган одамларга тезликда ҳамдардлик билдириб, бор имкониятларини ишга солиб ёрдам беришга ҳаракат қилишади. Лоақал, ўша хабарни одамларга сайти ёки эфир орқали одамларга билдириб қўяди.

Читать далее «Хавас Алижонов жавоблари»

Рустам Карим жавоблари

13245302_958119994308691_7184193738104025749_n

1- Сaвол:
Бугунги кунда хориждаги ўзбек тилидаги эшиттиришлар олиб бораётган Озодлик, ББС, Америка овози каби расмий радиоларнинг ўзбек хизмати фаолиятига муносабатингиз?

Хозирги вактда хориждаги ўзбек АОВларидан кераклик маълумотларни олиш ва кузатиш мумкин. Озодликда долзарб мавзулар гувоҳи бўлиб турамиз. Тўғри, бир хил вақтлар кескин мавзуларда, ислом ҳақида гапирилганда сустликни хам кузатяпмиз. ББС ва Америка Овозини хам кузатаман,вакти билан ва бу АОВлар хар хил долзарб мавзулар билан бир бирлигини бўшликлигини тўлдириб туришлигини хам шохиди бўлдим! Хуллас,97% қоникиш ҳосил қилдим,десам ҳам бўлади…

Читать далее «Рустам Карим жавоблари»

Мухолифат фаоли Алибой Йўляхшиев жавоблари

images

1. Бугунги кунда хориждаги ўзбек тилидаги эшиттиришлар олиб бораётган Озодлик, ББС, Америка овози каби расмий радиоларнинг ўзбек хизмати фаолиятига муносабатингиз?

Ассалому алайкум Муҳаммадсолиҳ!
Жавоб: Жуда маъқул ҳисобламайман. Бу радиолар ва уларда ишлашаётганлар аллақачон Каримов ҳукумати тарафидан сотиб олинганлар. Улар “сих ҳам, кабоб ҳам куймасин” қабилида ишлашадилар. Хулосани ана шунга кўра чиқарасиз …
Читать далее «Мухолифат фаоли Алибой Йўляхшиев жавоблари»

Имом хатиб Дониёрбек Раимжонов жавоблари

1. Бугунги кунда хориждаги ўзбек тилидаги эшиттиришлар олиб бораётган Озодлик, ББС, Америка овози каби расмий радиоларнинг ўзбек хизмати фаолиятига муносабатингиз?

Ассаламу алайкум в.б.р.
САҲВИЙ домла мен аввал олдиндан бир нарсани айтмоқчиман. Мен Кирғизистонни Ўш шаҳриданман. Мен мехнат муҳожири эмасман,шу ерда туғилиб ўсиб шу ерда Алҳамдулиллах истиқомат қилябман. Мен юқоридаги юборган саволингизни ўқиб жуда севиндим. Аввало ўша муҳожирлар учун жуда керакли нарса экан. Аллоҳ бу ишингизни хойрли қилсин. Четдаги ОАВ лардан кўпрок мен Озодлик радиосини мунтазам эшитиб борардим. Ҳозирда антеннамиз йўқ эшитолмаябман. Лекин однаклассники сайтидна кузатиб бораман. Менга энг ёқадиган эштириши Ислом ва мусулмонлар эиттириши эди. Аввалги уламоларимиз ҳакида анча маълумот олардим, колаверса, Бахс майдони,ва тезкор хабарлари ҳам ўзгача эди.
Читать далее «Имом хатиб Дониёрбек Раимжонов жавоблари»

Мусофирнинг алами

.
13263802_1621317211513963_5969765450223149590_n
Бугун жуда ғалати иш бўлди… Ўзбек эканимдан афсусланиб кетдим.
Қисқаси Қозоғизтонни Олмата шахрида ишлийман. Ишим ўша уйни дархтларига,
гулларига, таморқасига қараш, итини, товуқларини боқиш остини тозалаш, 70 квм
чиқадиган ховлини 2 махал супириб, сув билан ювиб чиқиш, икки кунда
бир хамма дархтлару гулларга дори сепаман «карате» деган захар. Яна биров келса дарвозани
очишим, чиқса яна очиб ёпишим машинасига (худони берган куни мехмон келади) 2та
машинани хар куни ювишим ва шу уйни бошқа майда чуйда ишларини бажарадиган хизматкорман.
Читать далее «Мусофирнинг алами»