Қадр кечасини қандай кутиб оламиз?

Рамазоннинг охирги ўн кунлиги учун ўн насиҳат:

1. Бу ўн кечадаги таровиҳ ва таҳажжуд намозларида тўлиқ қатнашишга қатъий ният қилиб, бу ишда Аллоҳдан ёрдам сўранг. Натижада Аллоҳ берган куч-қудрат билан муборак тун — Қадр кечаси аҳлидан бўласиз, Инша Аллоҳ. Яхшиликка қасд қилиш ва Аллоҳдан ёрдам сўраш тавба ва истиғфор билан бўлади, зеро бу амаллар муваффақият сабаби ва бир умрлик вазифадир.

2. Ҳар тунда бу Қадр кечаси бўлиши мумкинлигини ҳисобга олинг — қалбингиз унга муштоқ бўлиб, ибодатга қизиқишингиз ортади.
Читать далее «Қадр кечасини қандай кутиб оламиз?»

Худкушларнинг Туркияга ҳужуми тафсилотлари

3253CA29-F34A-4DDF-B9E0-F0E228118E9D_mw491_mh247_s
Истанбулнинг Отатурк аэропортида содир этилган учта портлашда сўнгги хабарларга кўра, камида 36 одам ҳалок бўлди ва яна камида 147 одам жароҳатланди. Ярадорлардан баъзиларининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Туркия расмийлари уч нафар худкуш террорчи аэропортга таксида келганини ва ўзларини Отатурк аэропортига кириш жойида полиция билан содир этилган отишмадан сўнг портлатиб юборганини маълум қилди.

Haber Turk нашрининг билдиришича, аэропортдаги портлашларда ҳалок бўлган 36 кишидан 18 нафарининг шахси аниқлаб бўлинди. Нашр улардан бири Ўзбекистон фуқароси экани иддао қилинаётганини ёзди. Бироқ расмийлар ҳозирча қурбон бўлганлардан шахси аниқланганларнинг қайси мамлакат фуқаролари экани тўғрисида расман билдирув тарқатгани йўқ.
Читать далее «Худкушларнинг Туркияга ҳужуми тафсилотлари»

Мўминлар ноҳақдан қилинди қурбон!

Туркиядаги Аэропортда худкушлик оқибатида ўлган одамларни кўриб ёзилган шеър:

Айтинглар одамлар шуми дин ислом?
Шунга буюрганми, халифа имом?
Буни қандай тушунамиз айтинглар,
Ноҳақ қон тўкиш ҳалолми, ҳаром?!
Нега бу худкушлар тўкмоқдалар қон?
Наҳот шундай бўлар, тақвою имон?!

Борми бирор маъно мантиқ бу ишда?
Бегуноҳ одамни қирғин қилишда?
Ҳаммани ўлдириб, ўзин портлатиб,
Шаҳидлик бўларми шундай худкушда?!
Айтинглар, наҳотки булар мусулмон?
Шундай бўладими худкушда имон?!

Читать далее «Мўминлар ноҳақдан қилинди қурбон!»

БУ МАСЖИДДА ИМОМ АБУ ҲАНИФА МАЗҲАБИДА ИБОДАТ ҚИЛИНАДИ!

Шуҳрат Шокир

Тожикистондаги жомеъ ва бешвақтлик масжидларнинг қай бирига кирманг, эшик ёнига қоқилган пештахтада мана шу ёзувларга кўзингиз тушади. Бу аслида бир ёлғон гапдир. Бу улуғ имом Абу Ҳанифа (р) га очиқ-ойдин туҳматдир. У зот Қуръони карим оятлари ва пайғамбаримиз (с.а.в)нинг суннати муборакларидан зиғирча ҳам чекинмаган, қилни қирқ ёриб, энг саҳиҳ ҳадислар юзасидан иш кўрган тақволи инсон бўлганлар.
Читать далее «БУ МАСЖИДДА ИМОМ АБУ ҲАНИФА МАЗҲАБИДА ИБОДАТ ҚИЛИНАДИ!»

Эрдўғон Су-24 уриб туширилгани учун кечирим сўради

E5607AA0-92DB-4066-A3BD-1CE688DC3E42_w308_h173
27.06.2016

Кремль хабарига кўра, Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўтган йили Россиянинг Су-24 бомбордимончи самолёти турк ҳарбийлари томонидан уриб туширилгани учун кечирим сўраган.

Россия президенти расмий сайтига Эрдўғоннинг Путин номига йўллаган мурожаати жойланган.

Мурожаатда, Россия Туркиянинг дўсти ва стратегик ҳамкори экани ва турк ҳукумати Кремль билан муносабатларини бузишни истамаслиги ёзилган.
Читать далее «Эрдўғон Су-24 уриб туширилгани учун кечирим сўради»

Умр ўтиб бормоқда

Умр ўтиб бормоқда, орзу ва армон билан,
Нимагадир шод хуррам, нимадан гирён билан.
Шундай яшар одамзод доим имтихон билан,
Ҳамроҳидур малаклар, доимо шайтон билан.

Ҳамма одам интилар нимагадир етмоққа,
Етадими лекин йўқ, муддат келар кетмоққа,
Иложинг йўқ ўлмасдан, чора йўқ қутулмоққа,
На давлатдир кетолсанг, покиза имон билан!
Читать далее «Умр ўтиб бормоқда»

Суриядаги ўзбек мужоҳиди: «Биз Ўзбекистонга албатта борамиз»

0_6f84e_edd3506c_L
Суриядаги урушларда кўплаб Ўзбекистонликлар юргани сир эмас. Булар кимлар ва у ерларга қаердан бориб қолган? У ерда нималар қилишмоқда? Бу урушлар тугагач яна нималар қилишади? каби саволлар очиқ қолмоқда. Ислом ва сиёсат сайти Суриядаги Мужохид Абу Махбуб номли битта ватандошга шу каби саволлар билан мурожаат қилди. Унинг жавобларини эътиборингизга ҳавола қилмоқдаман.

-Ассалому алайкум!

-Валекум ассалом.

-Сизни радиосуҳбатга таклиф қилмоқчиман. Менга скайпингизни беринг сухбатлашамиз.

-Мен тўғриси ёзма жавоб беришим мумкин.

-Овозда бўлмайдими?

-Йўқ

-Cиз хавфсиз ердамacмисиз?

-Мен шомдаман. Менга хеч нарса қила олишмайди Аллохнинг изни билан.

-Унда сизга саволлар берсам ёзма жавоб беринг. Кейин сайтда чоп қиламан иншааллоҳ.

-Қўлдан келганча иншааллоҳ.

Читать далее «Суриядаги ўзбек мужоҳиди: «Биз Ўзбекистонга албатта борамиз»»

ЎЗБЕК МИЛЛАТИ ВА МИЛЛАТИМИЗНИНГ ДЎСТЛАРИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Аллоҳ таоло инсонларни турли миллат ва қабилалар шаклида яратган. Яъни, динимизга кўра миллийлик табиийлик ўрнида кўрилади, аммо миллатчилик ва қабилачиликка эса жоҳилият хусусиятлари сифатида қаралади.
Миллийлик ва миллатчилик орасида қандай фарқ бор? Миллийлик инсонлар учун қанчалик муҳим? Миллатчиликнинг (фашизмнинг) моҳияти нимадан иборат?

Миллатчилик бир инсоннинг ёки халқнинг ўз миллий сифатларини (тили, тарихи, маданияти, урф одати ва ҳк) бошқа миллатларнинг ана шундай сифатларидан устун кўриши ва бу устунликни ғоявий, сиёсий, ҳарбий ва ҳакоза йўллар билан бошқа миллатларга қабул қилдиришга уринишидир.

Читать далее «ЎЗБЕК МИЛЛАТИ ВА МИЛЛАТИМИЗНИНГ ДЎСТЛАРИ»

Обама: «Радикал Ислом», десам мўъжиза рўй бериб қолмайди

АҚШ президенти Барак Обама сешанба кунги чиқишида Республикачилар партиясидан Қўшма Штатлар президенти лавозимига муҳтамал номзод Дональд Трампни мусулмонларга нисбатан позицияси учун қаттиқ танқид қилди.
Бир кун муқаддам Трамп “террор хатари манбаси ҳақида гапираркан, Барак Обама “радикал ислом” каби калималарни ишлатмайди” ҳамда “президент Обама ўзи учун америкаликлар хавфсизлигидан кўра сиёсий боадаблик муҳимроқ эканини исботлаяпти”, деганди.
Читать далее «Обама: «Радикал Ислом», десам мўъжиза рўй бериб қолмайди»