Девони Саҳвий

Қадрли Мухлислар!

Каминанинг барча ғазал ва мухаммаслари жамланган тўпламни эътиборингизга ҳавола қилаяпман. Бу китобни «Девони Саҳвий» деб номладим. Бу девонга менинг турли йилларда ёзган ғазалларим ва мухаммасларим жамланган. Мен уларни алифбо тартибида ёки, ёзилган санасига ёки мазмунига кўра эмас, тўғри келган шаклда жойлаштирдим. Албатта. уни ўқиб баҳолаш мухлисларга ва адабиёт мутахассисларига ҳаволадир. Аллоҳу Таоло ўқувчилар учун ва муаллиф учун манфаатли қилсин. Сўзимнинг охири Барча Оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Омин.
Читать далее «Девони Саҳвий»

Шоир — президентга: Тажриба ўтказиб кўрайлик!

Ҳурматли Шавкат Миромонович, сизни мушкул вазиятга тушиб қолган оддий инсон сифатида кўриб, мурожаат қилмоқдаман. Бу вазиятдан муносиб равишда чиқиш йўли бор. Бу вазифани мустақил равишда ҳал қила олишингизга ишонаман, аммо (Конституцияга кўра) давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи халқ бўлгани учун, ҳар қандай шаклдаги (масалан, “очиқ хат” тарзидаги) ЎЗАРО ТАЪСИРнинг аҳамияти катта — мен бунга ишонаман. Нашр этилган сўз кучига ҳам ишонаман.

Читать далее «Шоир — президентга: Тажриба ўтказиб кўрайлик!»

Туркияни тушуниш ҳам тушунтириш ҳам қийин

000016
Ҳақиқатан ҳам осон эмас, Туркияни тушуниш ҳам тушунтириш ҳам.

Туркия бундан бир аср аввал Усмонли давлатининг маркази эди. Усмонли давлати 22 миллион кв км кенгликда, яъни ҳудуд жиҳатдан собиқ СССР каби буюк бир давлат эди. Биринчи дунё уруши жараёнида бу давлат парчаланиб кетди ва унинг ўрнида энг камида 20 янги давлат пайдо бўлди…
Бугун Русия қандай парчаланиб кетган собиқ СССРнинг вориси бўлса, Туркия ҳам 100 йил олдин парчаланган Усмонли давлатининг вориси сифатида ўртага чиққанди.
1923 йилда Мустафо Камол Отатурк тарафидан қурилган Туркия Республикаси (Жумҳурияти)нинг ижтимоий сиёсий тизими ғарб, яъни Оврупо ижтимоий сиёсий тизимини копиялаш, яъни нусхалашга уриниш натижасида ўртага чиққанди…

Читать далее «Туркияни тушуниш ҳам тушунтириш ҳам қийин»

Хамса

Қадрли Мухлислар!

Беш йил ичида ёзган шеърларимни бешта тўпламга жамланган эди. Бу китобда ўша бешта тўпламни жамлаб, «Хамса» (беш китоб) деб номладим. Тўпламни ўқиганлардан муаллиф ҳақига хайр дуо қилишларини умид қилиб қоламан.
Читать далее «Хамса»

Эълон:

Қадрли мухлислар!

Қуйида «Товоқсой» номли китобимнинг эътиборингизга ҳавола қилаяпман. Китобда Товоқсойда ўтган қарийб беш йиллик давримда кўрган кечирганларим қисқача ҳикоя қилинади. Истаган одамлар уни юклаб олишлари ва тарқатишлари мумкин. Бу китобни ўқувчиларга ва муаллифга ҳам икки дунёда манфаатли бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламан. Саҳвий.

Читать далее «Эълон:»

Президент Мирзиёев барча Ўзбекистон фуқароларини ҳимоя қилишга ваъда берди

40bb9211-89f3-4c33-9e98-5b582f8d65a7_w610_r1_s14 декабрь куни Олий Мажлис палаталари қўшма тантанали мажлисида Шавкат Мирзиёев Қуръони Карим ва Ўзбекистон Конституциясига қўлини қўйган ҳолда қасамёд қабул қилди.

Президентни қасамёдга келтириш маросимида, Ўзбекистон ҳукумати аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти, Ўзбекистондаги хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилди.
Читать далее «Президент Мирзиёев барча Ўзбекистон фуқароларини ҳимоя қилишга ваъда берди»

Ўзбекистон Республикаси Президентига МУРОЖААТ

Ўктам Аҳмад
15179136_343347706042801_6548784968748174199_n
ДИНИЙ ВА СИЁСИЙ ТУТҚУНЛАРГА ОЗОДЛИК!

НОҲАҚ ҚАМАЛГАНЛАРГА ОЗОДЛИК!

Ҳурматли жаноб Президент. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон қамоқхоналарида диний.сиёсий ва бошқа сабаблар билан минглаб Ўзбекистон ватандошлари ноҳақ азоб тортмоқдалар. Бундай фожиавий ҳолат Ўзбекистоннинг халқаро обрўсига жиддий путур етказмоқда ва ўн минглаб, юз минглаб оилаларнинг азоб -уқубатларга солмоқда.
Читать далее «Ўзбекистон Республикаси Президентига МУРОЖААТ»

Истанбулдаги портлашлардан нобуд бўлганлар 38 нафарга етди

Истанбулдаги Vodafone Arena футбол стадиони яқинида шанба оқшомида амалга оширилган икки портлашда нобуд бўлганлар сони 38 нафарга етди. Ҳужумда яна 166 киши яраланган. Ҳалок бўлганларнинг 27 нафари полиция ходимидир.

Бош вазир ўринбосари Нўмон Куртулмуш 10 декабрь куни кечқурун Истанбулда Vodafone Arena футбол стадиони яқинида портловчи моддалар ортилган машина портлаганини, 45 сониядан кейин биринчи портлаш содир бўлган жойга яқин паркда худкуш шахс ўзини портлатганини билдирди.

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлуга кўра, мазкур террор ҳужумига алоқадорликда гумон қилиниб, 10 шахс қўлга олинди.
Читать далее «Истанбулдаги портлашлардан нобуд бўлганлар 38 нафарга етди»

Халқаро ташкилот Мирзиёевни Ислом Каримовнинг репрессив сиёсатини давом эттирмасликка чақирди

Civil Rights Defenders халқаро ташкилоти 8 декабрь куни Шавкат Мирзиёевни Ислом Каримовнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги репрессив сиёсатини давом эттиришдан воз кечишга чақирди.

Ташкилот баёнотида айтилишича, Мирзиёев биринчи қадам қаторида қамоқлардан журналистлар ва ҳуқуқ фаолларини озод этиши лозим.

Civil Rights Defenders баёнотида озод этилиши шарт бўлган шахслар қаторида Азам Фармонов, Агзам Тургунов, Матлуба Комилова, Муҳаммад Бекжон, Солижон Абдураҳмонов, Юсуф Рўзимуродов, Дилмурод Саййид ва бошқаларнинг номлари қайд этилган.
Читать далее «Халқаро ташкилот Мирзиёевни Ислом Каримовнинг репрессив сиёсатини давом эттирмасликка чақирди»

Шайх Албонийнинг бидъатчи билан қилган мунозараси

images
Шайх Албоний: Мавлидун-набавийни нишонлаш яхшиликми, ёмонликми?

Мунозарачи: Яхшилик.

Шайх Албоний: Яхши. Бу яхшиликдан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг асҳоблари жоҳил (бехабар) қолишганми?

Мунозарачи: Йўқ.

Шайх Албоний: Мен сизнинг ҳозир «Йўқ» деган жавобингиздан қониқмайман. Балки сизга шошилиб қуйидагиларни айтиш вожиб бўлади: «Бу яхшилик, агар у яхшилик ёки бошқа нарса бўлса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг асҳобларидан махфий қолиши мумкин эмас. Биз эса Исломни ва иймонни фақат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васллам йўллари орқали биламиз, қандай қилиб биз яхшиликни билиб, у киши уни билмайди! Бу мумкин эмас».

Мунозарачи: Мавлидун-набавийни барпо қилиш у киши соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зикрларини тирилтириш бўлади ва бунда ул зотни ҳурматлаш бор.
Читать далее «Шайх Албонийнинг бидъатчи билан қилган мунозараси»