ҲАЁТ САҲНАСИ


Сизлар томошабин, бизлар ўйинчи,
Ҳаёт ўйинини бир бор кўрингчи…
Ўроқда, машоқда кўринмайсизлар,
Сафга қўшилишга уринмайсизлар
Майдонга чиқамиз боримиз олиб,
Сизлар ўтирасиз бизлардан нолиб.
Рақиблар чангимиз қоқади чандон,
Сизлар завқ оласиз, куласиз хандон.
Ҳаётда рақибдир имон ва фасод,
Сизлар нафс дардида бақирасиз: дод…
Читать далее «ҲАЁТ САҲНАСИ»

Диққат янгилик!

Қадрли саҳифамиз мухлислари. Мен сизларни диққатингизга ҳавола қилмоқчи бўлган янгилик шуки, Қуйидаги линкда https://soundcloud.com/zabardastulamolar «забардаст уламолар» номли интернет радио очилибди. Мен янги деяётган бу интернет радиода 561 овозли файл юкланган экан. Яъни, бу дегани бу интернет радио икки уч йилдан бери фаолият қилаётганига далилдир. Бу забардаст уламолар ким экан деб қарасам, биттаси менга эскидан таниш бўлган шайх Абдуллоҳ номли йигит ва яна бири бугунги Мёлбу қишлоғи имоми бўлиб турган Тоҳир қори экан. Бу кишиларнинг забардаст уламолигига шак шубҳа йўқ ва бўлиши мумкин ҳам эмас албатта. Лекин, шундай бўлсада, камтарлик юзасидан бу радиога бошқа ном қўйсалар албатта яхши бўларди деган фикрдаман. Лекин, нима бўлгандаям мен бу қориларни бир пайтлар ўз саҳифамга у бу масалани муҳокамаси учун таклиф қилганман ва гаплашганман. Мен Туркияда юрган булар каби, яна бошқа кўплаб «забардаст уламолар» борлигини билардим. Лекин, улар алоҳида интернет радио очиб гапираётганидан бехабар эдим.
Читать далее «Диққат янгилик!»

Профессор Зоҳид Ҳақназаров: “Гапдан амалга ўтиш керак”

Ислом Каримовдан Ўзбекистонга фақат тинч осмон эмас, балки даҳшатли муаммолар ҳам қолди
Совет иттифоқи тарқаб кетганидан сўнг мустақилликни қўлга киритган Ўзбекистоннинг “бошланғич капитали” қўшниларникига қараганда анча катта эди. Тўқсонинчи йиллар бошида Ўзбекистон иқтисодий салоҳияти бўйича МДҲ мамлакатларининг етакчи гуруҳига кирган, Қозоғистон эса унчалик ривожланмаганлар гуруҳида эди. Орадан 25 йил ўтди, энди аҳвол қанақа? “Каримов ўзини буюк иқтисодчи деб ҳисоблаб, бозор иқтисодиётига ўтишнинг “ўзбек модели” ҳақидаги чўпчаги билан халқни алдаб юрганида Қозоғистон президенти Назарбоев атрофига халқаро даражада таниқли иқтисодчиларни йиғиб, биргаликда кризисдан чиқиш режасини тузди”, деб ҳисоблайди тошкентлик профессор Зоҳид Ҳақназаров. Унинг мақоласини муштарийлар эътиборига ҳавола этамиз.
Читать далее «Профессор Зоҳид Ҳақназаров: “Гапдан амалга ўтиш керак”»