ЖАМШИД КАРИМОВ: ИСЛОМ КАРИМОВ ЎҒЛИНИ УРУШГА ЮБОРМОҚЧИ БЎЛГАН

Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримов билан суҳбат (3-қисм)

22.11.2017

Бугунги сонда:
• Шавкат Мирзиёев: “Эринг тугаган мараз, ярамас, палид кимса… Нонкўр у, ҳеч нарсани қадрига етмайди! Йиғиштир, бунақа кўрнамак эрни!”;
• Ислом Каримов: “Мени шарманда қиласан. Сен Ўзбекистондан кет! Россияга йўқол!”;
• Жиззах аҳли: Гуляни дастидан дод!”;
• “Ўлсам, жанозамга ҳам қўйманглар буни”;
• Ислом Каримовнинг касали…;
• “Қачон Гулбаҳор ўлса, унинг қабри устига бориб…”;
• Наталья Петровна: “Сенларнинг авлодингда ирсий касаллик бор. Шу касаллик…”;
• “Онамни уйини булғаб, фоҳишахонага айлантириб ташлабди”;
• Андрей Сахаров шогирдининг жияни ким?;
• Ислом Каримов: “Сиз оиламиз ишига, умуман, аралашманг!”;
• Жамшид Каримов: “Бобомурод Абдуллаевнинг “Усмон Ҳақназаров” эканлигига ишонмайман!”;
• Ислом Каримов: “Пётрни афғонга юбор, бўлмаса…”;
• “Ўзбекистонни яҳудийлар бошқаряпти. Ислом Каримовнинг биринчи хотини ҳам яҳудий”ми?..
Читать далее «ЖАМШИД КАРИМОВ: ИСЛОМ КАРИМОВ ЎҒЛИНИ УРУШГА ЮБОРМОҚЧИ БЎЛГАН»

ЖАМШИД КАРИМОВ: ҚАБОҲАТНИНГ ЧЕГАРАСИ ЙЎҚ ЭКАН

Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримов билан суҳбат (2-қисм)

Аввал хабар қилганимиздек, 29 октябрь куни Ўзбекистонга 27 йил раҳбарлик қилган марҳум президент Ислом Каримовнинг жияни, 50 ёшли машҳур журналист Жамшид Каримовдан интервью олганмиз.

Интервьюнинг 1-қисми 5 ноябрь куни нашр этилган. Унда Ислом Каримов туғилган хонадон, унинг ота-онаси, опаси ва ака-укалари ҳақида шу пайтгача ҳали ҳеч қаерда ёзилмаган маълумотлар ўрин олган.

• Ислом Каримов ота-онасига, ака-укаларига қандай муносабатда бўлган;

• Унинг болалиги, мактаб чоғлари қандай ўтган;

• Нима сабабдан президентнинг ака-укалари ҳаёти жуда оғир кечган;

• Президент инсон сифатида қандай эди?

шу ва шу каби Ислом Каримов ҳаётига оид бўлган барча ёпиқ маълумотларни унинг жияни таниқли журналист Жамшид Каримов бизлар билан ўртоқлашган.
Читать далее «ЖАМШИД КАРИМОВ: ҚАБОҲАТНИНГ ЧЕГАРАСИ ЙЎҚ ЭКАН»

Мазлумларни озод қилинг ва оқланг жаноб Президент!

Президент Ш. Мирзиёев жаноблари!

Камина Муҳаммадсолиҳ Абутов 1993 ва 1995 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл шаҳаридаги бир масжидда имом бўлгандим. Ваҳҳобийликда айблаб масжидимиз ёпиб қамашди ва узоқ йиллар турли зоналарда жазо ўтадим. 2000 йилда Муддатим тугагач яна раскрутка бўлганман. 2004 йилда Навоий 46 сонли ЖИЭМдан озодликка чиқдим. Бир йил Қозоғистонда турли ерда қурилишда ишладим. Кейин Россияга ишлагани кетдим. Бундан ўн йил олдин 2007 йилда Ўзбекистон Милицияси ходимлари томонидан Москвада депорт қилиш учун қамоққа олиндим. Ўшанда менга маълум қилишларича менга қарши Сурхондарё Вилояти МХХ бўлими томонидан 159 модда ва 244 моддаларга биноан жиноий иш очилган экан. Бу иш бўйича кўп одамлар қамоққа олинган ва мени уларга раҳбар сифатида жиноят иши очилган экан. Ўша иш бўйича қамоққа олинган Ҳақбердиев Олтибой қочишга уринди деб милиция томонидан отиб ташланган. Акаси Жумабой Ҳақбердиев ва бошқалар узоқ муддатлара қамалишган. Бу воқеъага ҳам ўн йил бўлди.
Читать далее «Мазлумларни озод қилинг ва оқланг жаноб Президент!»