64/45 сонли ЖИЭМда диндорларга нисбатан босимлар давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар Вазирлиги ва Бош прокуратура диққатига:

Жаноблар сизларнинг турмалардаги вазиятга беэътиборлигингиз Президент олиб блораётган ислоҳотларга нисбатан халқ ишончини йўққа чиқармоқда!

Гарчи, диктатор ИАК вафот этиб, ўрнига келган президент Шавкат Мирзиёев турмаларда қолаётган минглаб сиёсий ва диний маҳбусларни озодликка чиқараётган бўлсада, Ўзбекистоннинг баъзи қамоқхоналарида диний маҳбусларга нисбатан ҳалигача ИАК давридаги турли туман ноқонуний босимлар давом этмоқда. Шулардан бири Олмалиқдаги 64/45 сонли жазони Ижро Этиш Муассасасидир. Бу ерда диний маҳбусларга нисбатан алоҳида босимлар бўлаётгани ҳақида маълумотлар чиқаяпди.

Гарчи кўплаб диний маҳкумлар бугун муддатидан илгари озодликка чиқиш далолатномасига тушиб озодликка чиқаётган ва кўплаб маҳбуслар манзил колонияларига чиқарилаётган бўлсада, аксар диний маҳбуслар бу каби инсонпарварлик далолатномаларига атайин туширилмай турилибди. 64/45 сонли зонада диний маҳбуслар ўз ишлари судда кўриб чиқилиши учун Судга тақдим қилиниши учун отрядникларга ва бошқа муассаса мулозимларига пора беришга мажбурланмоқдалар. Яъни, маҳбусларнинг яқинлари учрашувга келиб ўша айтилган зобитга учраб пул бериб кетсагина кейин уни иши Судга тақдим қилинмоқда.
Читать далее «64/45 сонли ЖИЭМда диндорларга нисбатан босимлар давом этмоқда»

КОНСТИТУЦИЯ КУЧЛИМИ ЁКИ КОДЕКС?

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонун) 26-моддасида: “…Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади”-, деб аниқ ва тиниқ белгилаб қўйилган. Аслида-чи?

Шахсан ўзимга нисбатан олиб борилган суд жараёнларида Конституциявий принципнинг айни шу жиҳатига очиқдан-очиқ хилоф амалий ҳаракатларни кўрдим. Ва, албатта, бу ҳаракатлар раислик этувчи қўғирчоқ судья Наврўз Мирмуҳамедов бошчилигидаги “квартет”томонидан ҳар бир жараёнда юз бергани ўша вақтда батафсил ёйинланган. (Бироқ бу мавзу ишонтириб айтаманки, ҳали якунланмаган!!!)
Юқоридаги Конституциявий таъкидга қайтишдан олдин яна бир кичик лирик чекинишга зарурат сезилмоқда. Яъни, 2002-2009 йиллар давомида айнан инсон ҳуқуқлари бўйича ўзим иккита фронтда туриб фаолият олиб борганман: ҳам журналистлик суриштируви ўтказиб, ҳам жабр-ланувчи томоннинг Ишончли вакили сифатида терговолди ҳаракатларидан тортиб суд муҳо-камаларида бевосита иштирок этардим.
Читать далее «КОНСТИТУЦИЯ КУЧЛИМИ ЁКИ КОДЕКС?»

МАХСУС КОМИССИЯЛАР ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ ЗАРУР!

Ҳеч ким инкор эта олмаса керак: Ўзбекистон халқи собиқ тираниянинг кейинги йигирма йилида айнан ХХ аср 30-, 50-йиллари истибдодини тўла-тўкис бошдан кечирди.
ХХ аср 60-йилларига келиб “қора ўтмиш”да қолганлиги эътирофланган НКВД /ИИХК/нинг 00447-, 00486-сонли Буйруқлари мазмун ва моҳиятан 90-йиллар иккинчи ярмидан кейин Ўзбекистонда ошкора амалиётга кирди: “ватан хоини”, “ақидапараст” каби иддаолар давлат идоралари, кучишлатар тизилмалари томонидан оддий халқ ва унинг вакилларига нисбатан очиқ-ойдин қўлланила бошланди. Охир-оқибат нафақат ҳали гўшанга кўрмаган йигитлар, балки навниҳол қизлардан тортиб набиралик эру аёллар ҳам “Ҳизбий”, “Нурчи” “Акромий”, “Таблиғчи”, “Наркобарон”, “Товламачи”, “Фирибгар” деган айбловлар билан ҳибс этилиб, номаълум муддатларга қамаб юборилиши ДАВЛАТ СИЁСАТИ ДАРАЖАСИга кўтарилди. Бунинг оқибатида нафақат бир шахс, балки бутун-бутун оилалар ҳам парокан-далик топди! Биргина мисол: ўзим кўриб-таниган янгийўллик диний илм эгаси 40 ёшида қамоққа олинган, 12 йилга озодликдан маҳрум этилган. Бу ҳам камлик қилгандек, оиласига нисбатан таҳдидлар тўхтамаган. Ночор қолган Аёли фарзандларига шикаст етмаслиги учун ҳам никоҳни бекор қилдириб, бошқа манзилга кўчиб кетган.
Худди ХХ аср 30-, 50-йилларидаги воқеликларнинг эгизак такрори. Бу ўринда адиб Саид Аҳмад ва шоира Саида Зуннунова кечмишларини эсга олиш кифоя!
Собиқ Шўро қатағони даврида эл озми-кўпми таниган инсонларни ҳибс этишдан олдин газета ё радио орқали қораловчи чиқишлар уюштирилган. Маҳалла, гузарларда “қизил йиғин” ташкил қилиниб, қораланиши(аниқроғи, қамалиши!) шарт бўлган шахс фаолияти муҳокамага қўйилган ва кўп ўтмай қамаганлар. Бу “сценарий” Чўлпону Қодирий, Убайдулла Хўжаев каби ўнлаб инсонларга нисбатан қўлланилган.

2007 йили айнан худди шу усул ўзимга нисбатан қўлланилиб, бир қанча таҳдидларни бошдан кечирдим.
Ишдан бўшатиш, оилавий даромад манбалари йўлини кесиб қўйиш каби тубан усуллар Сталинчи Ежов, Бериянинг почасидан тушиб қолган, Ўзбекистон “тиранияси” топиб олиб, кўзга суртган.
Шахсни қамаб, кейин унинг яқинларини, оила аъзоларини омма олдига олиб чиқиб, шармандалик таҳдиду иддаолар билан таҳқирлаш ҳам ХХ аср 30-, 50-йилларидан “мерос” пасткашлик эди! Бу борада телевидениенинг ривожланганлиги биздаги манқуртларга янада қўл келди!
Бу борада, энг аввало, мамлакатнинг бугунги раҳбари очиқ-ошкор танқидий муносабатлар билдирди. (Аслида бу масалани бошқа ҳеч ким кўтариб чиқа олмасди ҳам!) Чунки ҳақиқатни очиқ айта оладиганлар, ёза оладиганлар ё қувғинда, ё қамоқда эдилар!
Читать далее «МАХСУС КОМИССИЯЛАР ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ ЗАРУР!»

ДИЛДАГИ ГАПЛАР

“ДИЛДАГИ ГАПЛАР” ТУРКУМИГА ДЕБОЧА

“Истибдод деган нусха…ХХ асрнинг қора саҳифаларида даҳшатли хотира бўлиб қолмаган экан…”

МУАЛЛИФ.

1
Уйланмаган, йигирма тўрт ёш,
Нигоҳи- ўт, қуюқ қора қош,
Сўзи- тиғли, феъли- ёрар тош
Юки- оғир, лек қадди баланд-
Усмон НОСИР борар кишанбанд!

Золим тузум, Одамхўр тузум,
Сиёсати ирканчли зулм,
Ватан инграр:
ҚЎРҚУВ ва ЎЛИМ-
Қисмат янглиғ эл узра каманд,
Усмон НОСИР борар кишанбанд!

Фитрат кетди, Қодирий кетди,
Беҳбудийни қатағон ютди,
Энди навбат Шоирга етди:
Чўлпон- банди, таъқибда талант,
Усмон НОСИР борар кишанбанд!

Ноҳақликнинг қонли қўллари
Минг бир чиркин усул қўллади,
Ким -Ўлди, Ким майиб- Ўлмади,
Ўпкасида дарди — касалманд-
Усмон НОСИР борар кишанбанд!

Умид — мажруҳ, Ишонч — майда тош,
Қурт кемирган асодек Бардош,
Уйланмаган, йигирма тўрт ёш-
Усмон НОСИР борар кишанбанд!
Читать далее «ДИЛДАГИ ГАПЛАР»

Галима Бухорбоевага очиқ хат:

Ҳурматли Галима Бухорбоева!

Бугун Рассом Туз деб ўзини номлаган ва озодлик радиосида мухбир бўлиб ишлайдиган бир тубан пасткаш кимса томонидан фитна уюштирилиб, мени қоралаш компанияси ўтказилмоқда. Бу Рассом Туз мени айблаб ёзган нарсалардан бири бевосита сиз билан боғлиқдир. Шу сабабли сизга очиқ хат ёзаяпман. Шу масалада ўз позициянгизни билдиришингизни сўрайман. Рассом Туз деган нусха мени сизни суратларингизни фото монтаж қилиб тарқатганликда айблади. Далил сифатида бундан етти йил олдин УЗ ньюс нет сайтидаги мақолангиздан иқтибос келтирди. Бу мақолада сиз мени ва сохта Лидерни қоралаб шу суратларни тарқатганликда айблагандингиз. У ерда мени сизга ёзган хатим ҳам бор эди. Бу воқеъа ўша пайтда катта шов шув бўлганди.

Сизни мақолани ўқиган кўпчилик мени айбдор деб ҳисоблашган. Ўша пайтда менга Озодлик радиосидан Ҳурмат Бобожонов телефон қилиб, Галима сизни бу суратларни монтаж қилганликда айблаяпди. Сиз қилдингизми буни? деб сўради. Мен унга, Бу ишни мен қилмадим. Линкни менга Истанбулдан юборишди дедим. Лекин, бу суҳбат эфирга чиқмади. Хуллас, бу сурат масаласида ўша пайтда мен айбдор бўлиб қолдим. Бу масалада ҳеч нарса ёзмадим. Шундан кейин Прагада қурултой қилганимизда Исмат Хушев ҳам бу масалад сўраб қолди. Мен унга ҳам бу ишни мен қилмаганимни айтдим. Кейинроқ эса, ЎИҲни тарк этиб, кетгач, Муътабар Тожибоева билан радиосуҳбатлар қила бошладим.
Читать далее «Галима Бухорбоевага очиқ хат:»

Муҳаммад Бекжон ва Мусайламатул каззоб

Мен Муҳаммад Бекжонни турмадан таниганим учун ҳурматини қилиб унга очиқ хат ёздим. Бўлаётган фитнада унинг мавқеъини ва муносабатини сўрадим. Албатта Аллоҳ учун ҳақ гувоҳлик беришини ва ёлғончилар жойи жаҳаннам бўлишини хабар қилган ҳадисларни ёздим. Менга кейин Муҳаммад Бекжон деган ФБ аккаунтидан қуйидаги хат менинг саҳифамга келганди.

Мен бу хатни муҳаммад бекжон ёзмаган деб фикрга келдим. Сабаби, бу хатни турмадаги вазиятни билмайдиган одамни ёзгани кўриниб турарди. Нимамиш, мен М Бекжон олдига бориб унга ака ёрдам беринг. Анулар қийнаворишди дебман. Муҳаммад Бекжон учун бунақа деб ёзиши имконсиздир. Гўёки, у бир четда турар экан, мен эса олдига бориб ёрдам сўрар эканман. Бунақамасда энди. М Бекжон ҳам итдек калтак еб югуриб юрган. У биздан алоҳида чеккада юрмаган. Униям итдек калтаклашган. Бирга замбилда шебен ташиганмиз. Буни гувоҳлари кўп. Буни инкор қилиш имконсиз. Шунга бу хатни у ёзмаган деб ўйлагандим. Аммо, бошқа бир изоҳда у Эшонқулга қуйидагиларни ёзган.
Читать далее «Муҳаммад Бекжон ва Мусайламатул каззоб»

Эркчи «Лидер»ни яҳуд табиатли маккор ва мунофиқ кимса эканига мисол

ЭРК партияси Раиси ва унинг гумашталари

Мен бу мунофиқнинг гуруҳига қўшилганимда ва уни бошқалардан ҳимоя қилганимда яхши одам эдим. Ҳурматли эдим. Унинг фитначилигини билиб ундан узоқлашганимда эса ёмон, жоҳил ва саводсизга айландим.

Яҳудлардан Ҳусайн ибн Салом исмли бир киши Ясрибда номи чиққан яҳудий олими эди. Уни фақат диндошларигина эмас, қавми, насаби ва динидан қатъи назар, ҳамма баравар ҳурматлар эди. У ўзининг адолатлилиги, тўғрисўзлиги ва тақводорлиги билан машҳур эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб Исломини эълон қилди. Расули акрам унга Абдуллоҳ деб исм қўйдилар. Шунда у Ё Расулуллоҳ мусулмонлигимни ошкора қилишдан олдин мен ҳақимда қавмимдан сўраб кўринг деб туриб олди.
Читать далее «Эркчи «Лидер»ни яҳуд табиатли маккор ва мунофиқ кимса эканига мисол»

Фирибгарлар лидерига:

Аё лидер будир сенга насиҳат,
Агар бор бўлса сенда яхши ният.

Очиқ ойдин хатоларингни тан ол,
Халойиқ наздида одам бўлиб қол.

Нега ваъдага қилдинглар хилофни,
Ўзларинг бошладинглар ихтилофни.

Санга хизматни ҳеч қилмадим канда,
Бир оз инсоф адолат йўқми санда?!

Наҳот қилмоқ керак бир бир ҳикоя,
Кеча кундуз сани қилдим ҳимоя.

Санинг олдингда йўқми эътиборим?,
Худо эшитмагайми оҳу зорим?!

Ёнингда бордир уч тўртта троллар,
Тролларга берибсан турли роллар.
Читать далее «Фирибгарлар лидерига:»

Мақсуд Бекжонга очиқ хат:

Ҳурматли Мақсуд Бекжон!

Бўлаётган фитналарни кўриб билиб турибсиз деган фикрдаман. Сизни ҳақингизда яхши фикрдалигим учун ва бу вазиятда позициянгизни билиш мен учун муҳимлиги учун сизга бу хатни ёзаяпман. Шу мақсадда акангиз Муҳаммад Бекжонга хат ёздим. У ҳалигача жавоб бермади. Буни сиз мениям фитнага тортаяпди деб тушунманг. Мен сизга хат ёзишимга сабаб сиз ЎХҲ нинг ташкил топганидан то охиригача ичида бўлдингиз. Бундан ташқари сизни оз бўлсада шахсан танийман. Сизни тўғри сўз ва принципиал одам деб биламан. Бунга далилларим бор. Эсингизда бўлса керак бир куни мажлисда лидер акангиз ҳаммангиз ҳар турли номларда озодликка ва бошқа ижтимоий тармоқларда изоҳлар ёзинглар деганди. Бунга сабаб Замондош сайтидаги ифлослар турли туман нарсалар ёзишарди. Шунга жавоб бериш учун тарафдорларимиз кўп деб ўйласин одамлар деб, бизга шунақа деди. Ўшанда бу фикрга шу мажлисда икки киши қарши чиққанди. Бири мен ва бириси сиз эдингиз. Бугун худди шу услубда менга қарши ёзишяпди. Икки киши саксонта изоҳ ёзади. Шу билан одамлар ҳа буларни тарафдорлари кўп деб ўйлашади. Сизни мардлигингизга яна бир мисол шуки, мен сизга бир сайт очиб бергандим. https://maksudbekjan.org Уни очишда тўлайдиган пулни мен ўзим тўлаб очдим. Шунда сиз шу пулни юбораман дедингиз. Мен керакмас ака десамда, сиз юбораман деб исм фамилямни сўраб туриб олдингиз. Бу пул Швед кронасида 150 крон бўларди.

Бу пулни сиз ВЕСТЕР ЮНИОН орқали юбордингиз. У пайтларда мен Брэкке деган қишлоқда яшардим. Бу қишлоқдан шаҳарга 80 км йўл эди. Бу пулни олишга мен 80 км йўлга машинамга 500 сўмлик бензин солиб бориб келдим. Ва сизга пулни олдим дедим. Сиз хурсанд бўлиб хотиржам бўлдим дедингиз. Мен шунда сизни адолатли одам эканингизни тушунгандим. Сиз менга 150 кроналик зарарим тегмасин деб уни юбордингиз. Мен эса гарчи уни олиш менга каттароқ зарар бўлсада, бориб олиб келиб сизни хотиржам қилдим. Сизни сайтингизга баъзан кириб тураман. У ерда оргинал ўзингизга хос ва жиддий фикрли мақолалар бор. Сизни акангиздан кўра юқорироқ истеъдод эгаси ва самимий инсон деб танийман. Буларку умумий гаплар. Асосийси қуйидаги гаплардир. Ўша пайтда ҳаммани китобини чоп қилиш керак деган қарор қабул қилинганди. Намоз акани китоби ва Лидерни китоби чоп қилинди. Менинг Изтиробли Ўйлар деган шеърий тўпламим электрон шаклда ЎХҲ сайтида чоп қилинди. Каминанинг шеърларига эса сиз сўзбоши ёздингиз. Мана ўша сиз ёзган сўзбоши.
Читать далее «Мақсуд Бекжонга очиқ хат:»