ПОДРОБНОСТИ ПЕРВОГО ДНЯ СУДА НАД МУХТОРОВЫМ В США

Я о начале суда над правозащитником, беженцом Джамшид Мухторовым в США 24 мая 2018 года писал в статье [1]. Суд начался утром 24 мая 2018 года в здание Федерального суда в городе Денвер (центр штата Колорадо, США). Читатель о судьбе Джамшида Мухторова может ознакомится в статье [2].

Я в этом статье напишу подробности суда 24 мая.

При входе в здание Федерального суда охрана утром проверила мои вещи. Я когда зашел в зал суда в 8-этаже время был 9:10 часов. Говорил судья господин Джон Кейн (John Kane). Затем он дал слово адвокату. Адвокат в своем речи произнес фамилию Шохруха Холикулова — осведомителя Федерального бюро расследования (ФБР) и мою фамилию. Я 27 мая встречался в тюрьме с Джамшид Мухторовым и уточнил выступление адвоката Кэтрин Стимсон.

Я о Шохрухе Холикулове подробно писал в параграфах 29-35 статьи [2]. Джамшид Мухторов хорошо написал о стукаче и доносчике ФБР Шохрух Халикулове в своем 2-Открытом письме (см. [3]).

«Без суда и без доказательств меня три года и восемь месяцев лишили свободу. Сотрудники Федеральное Бюро Расследований (ФБР) вели широкомасштабные разбирательство и расследование почти четыре года и не смогли найти подходящее доказательство против меня.

Читать далее «ПОДРОБНОСТИ ПЕРВОГО ДНЯ СУДА НАД МУХТОРОВЫМ В США»

Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида қонун лойиҳаси

Ўзбекистон Республикасининг ҚОНУНИ

Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари

Ушбу Қонуннинг мақсади экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари шахс, жамият ва давлатнинг экстремизмдан хавфсизлигини таъминлаш, давлатнинг конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, фуқаролар тинчлигини, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни сақлашдан иборат.

Читать далее «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида қонун лойиҳаси»

АҚШДА ЖАМШИД МУХТОРОВ УСТИДАН СУД БОШЛАНМОҚДА

2018 йил 24 май куни АҚШдаги Колорадо штати маркази бўлмиш Денвер шаҳрида ўзбекистонлик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси, қочқин Жамшид Мухторов устидан суд маҳкамаси бошланади.

Жамшид ҳақида қисқача маълумот: у 1976 йилда Жиззахда туғилган. 1993-1997 йилларда Жиззах Политехника институтида ўқиган, лекин диплом олмаган. У 2003 йилдан 2004 йил августигача Васила Иноятова раҳбарлик қилган “Эзгулик” инсон ҳуқуқи ташкилотининг Жиззах шаҳар ташкилоти раиси, 2004 йил августидан 2006 йил январ ойигача – Жиззах вилоят ташкилоти раиси бўлиб ишлаган.

2005 йил 13-14 май кунги Андижон қирғинидан кейин Ўзбекистон кучишлатар органлари бошлаган қаттиқ тазйиқдан кейин Жамшид Мухторов ҳам Ўзбекистонни тарк этиб Қирғизистондаги Ўш шаҳрига қочқин бўлиб борди. БМТ Қочқинлар иши бўйича комиссариатининг Ўшдаги бўлимида қочқин сифатида рўйхатдан ўтди. Бир ҳафта ўтгач унинг турмуш ўртоғи Наргиза Мухторова икки фарзанди билан Ўшга етиб келди.

АҚШ ҳукумати 2007 йил февралда Қирғизистондаги бир неча қочқинга, жумладан Жамшид Мухторовга ва оила аъзоларига сиёсий бошпана берди. Улар АҚШдаги Колорадо штати маркази бўлмиш Денвер шаҳрига келиб қочқцин сифатида яшай бошлашди.

Читать далее «АҚШДА ЖАМШИД МУХТОРОВ УСТИДАН СУД БОШЛАНМОҚДА»

ЎЗБЕКИСТОНГА ЗАРУР МУҲИМ ИСЛОҲОТЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга

Ўзбекистон фуқароси Шуҳратжон Аҳмаджоновдан Ўзбекистонга зарур муҳим ислоҳотларга доир 17 та таклифим

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда. Бунга қўшимча равишда ушбу мақолада келтирилаётган 17 та таклифим амалга оширилса Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги қўшни халқлар тинч, осойишта ҳамда фаровон яшаши учун жуда фойдали бўлади, деб ҳисоблайман.

1-ТАКЛИФ. Ўзбекистонда Халқ саноғини ўтказиш керак. Ўзбекистон ҳудудида охирги марта халқ саноғи 1989 йилда, яъни мамлакатимиз собиқ Совет Иттифоқи таркибида бўлганида ўтказилганди. Демак, мамлакатимизда Халқ саноғи 29 йилдан бери ўтказилган эмас.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Аҳолишунослик бўлими тавсиясига кўра ҳар бир давлат ҳар 10 йилда камида бир марта Халқ саноғини ўтказиши керак. Масалан, Россияда 2002 ва 2010 йилларда, Қозоғистонда 1999 ва 2009 йилларда, АҚШда 2000 ва 2010 йилларда Халқ саноғи ўтказилди. Қозоғистон 2019, Россия ва АҚШ 2020 йилда навбатдаги Халқ саноғини ўтказишга тайёрланмоқда.

Халқ саноғининг керакли ёзилган анкетасини тайёрлаш жуда муҳим вазифадир. Халқ саноғи натижасида саволлар тўпламида қўйилган жавобларга қараб мамлакатимизнинг ҳар бир қишлоғи, тумани ва шаҳридаги ҳақиқий аҳволни билиш ва шуларни ҳисобга олиб ислоҳотларни ўтказиш адолатли бўлади.

Читать далее «ЎЗБЕКИСТОНГА ЗАРУР МУҲИМ ИСЛОҲОТЛАР»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга МУРОЖААТНОМА

“Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти МУРОЖААТНОМАСИ

“Андижон — 2005” мавзуси ёпилмаган!

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Аввало, Сизни муборак Рамазон ойининг бошида Америка Қўшма Штатларига қилаётган илк тарихий расмий ташрифингиз билан қутлаймиз!

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари янги босқичга кўтарилаётганлигини олқишлаймиз!
Читать далее «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга МУРОЖААТНОМА»

Келаётган рамазон муборак бўлсин


Қадрли мухлислар ва мўмин мусулмон биродарлар!

Ислом ва сиёсат сайти номидан сизларни бу улуғ айёмлар билан муборакбод этаман.

Рабб Таоло бу ойда Ўзи рози бўладиган даражада ибодат қилиб ўтказишга тавфиқ берсин!

Ислом оламига барча ер юзига тинчлик омонлик саломатлик офият берсин!
Читать далее «Келаётган рамазон муборак бўлсин»

ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРНИ 220 ДАН 120 ВОЛТГА КЎЧИРИШ КЕРАК

Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ


2018 йил 15-17 май кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга давлат ташрифи бўлади. АҚШдек буюк давлат билан ҳамкорликда Ўзбекистон учун долзарб ва фойдали бўлган қандай аниқ таклифларни қилсак бўлади? Ушбу мақоламда Ўзбекистонда Совет Империяси давридан қолган 220 волтли электр тармоқларининг фожиали зарари ва ундан воз кечиб, АҚШдаги каби 120 волтли тармоққа ўтиш таклифини ёзмоқчиман.

Бугунги кунда дунёда тармоқдаги электр токи кучланиши ва частотасига қараб икки асосий стандарт бор. Биринчиси кучланиши 100-127 волт ва частотаси 60 герц бўлиб, А ва В турдаги вилкалар ишлатиладиган АҚШ стандарти. Иккинчиси кучланиши 220-240 волт ва частотаси 50 герц бўлиб, С-М турдаги вилкалар ишлатиладиган Европа стандартидир. [1]

Совет Империяси давридан қолган кучланиши 220 волт ва частотаси 50 герц бўлган электр тармоқларидаги муаммоларни қисқача санаб ўтай.

1. Трансформаторлар ва подстанциялар муаммоси. Масалан, Тошкент шаҳрида 5,5 минг трансформатор ва 73та юқори кучланишли подстанция бор [2]. Ушбу трансформаторлар ва подстанциялар бугунги кун талабларига жавоб бермайди ва уларнинг куйиши ҳамда ишдан чиқиши оддий ҳолга айланган. Уларни эса хориждан валютага қиммат нархда сотиб олишга мажбурмиз.

Читать далее «ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРНИ 220 ДАН 120 ВОЛТГА КЎЧИРИШ КЕРАК»

КАРИМОВ РЕЖИМИНИНГ ҚАТАҒОНЛАРИ ЭЪТИРОФ ҚИЛИНСИН

9 Май «Хотира Куни» муносабати билан

Ислом Каримовнинг 27 йил (1989-2016) давом этган яккашахс диктатураси Ўзбекистон халқига мислсиз моддий ва маънавий зарарлар етказди:

1. Ўзбекистонда мафкурасизлик, фикрсизлик, эътиқодсизлик ёйилди, оммавий ахборот воситалари мутлақ цензура қилинди, Ўзбекистон телевидениеси, газеталари ва бошқа ОАВ ўлик ҳолга келтирилди. Уларга сарфланган моддий имкониялар эса исроф бўлди ва қилинди.

2. Сиёсат соҳаси ўлик ҳолга келтирилди: Ўзбекистон Олий Мажлиси ўлик ҳолга келтирилди, сохта, чўнтак сиёсий партиялар иштирокида сохта сайловлар ва референдумлар ўтказилди. Ўзбекистон Конституция қўпол равишда бузилиб келинди, шу тариқа Каримов 4 марта сохта сайловларда Президент сифатида «сайланди» ва 2 марта сохта референдумда унинг ваколатлари узатилди.

3. Чуқур иқтисодий таназзул, бутун соҳаларни қул қилиб олган порахўрлик, давлат ва халқ мулкини талон тарож қилиш. Тадбикорликнинг, ижара ва хусумий мулкчиликнинг йўққа чиқарилиши. Халқ ва лавлат бойлигининг асосан Каримов ва оиласи, уларнинг яқинлари, давлат ва ҳукуматнинг бошқа раҳбарлари, вилоят ва туман ҳокимларининг қўлида тўпланиши.
Читать далее «КАРИМОВ РЕЖИМИНИНГ ҚАТАҒОНЛАРИ ЭЪТИРОФ ҚИЛИНСИН»

ТАРИХНИ ҲУКУМАТ ЭМАС, ХАЛҚ ЁЗАДИ!

I. Тарих — дарс

Қирғизистонда «Ахси воқеалари» (2002) ва иккинчи Инқилоб (2010) ҳамда 2010 йилдаги «Июнь фожиаси»га аталган ёдгорлик мажмуалари барпо этилган. Бундан ташқари, мамлакат тарихига оид барча фожиали кунларга бағишланган ёдгорликлар ҳам қад ростлаб турибди.

Ҳар йили ўша саналарда бу ёдгорликлар пойига давлат расмийларидан тортиб, оддий одамларгача йиғилиб, ҳалок бўлганлар хотирасини ёдга олишади.

Умуман, бутун дунёда мамлакат тарихида бирор фожиали кун ўтган бўлса, ўша сана ёдга олинади. Бундан асосий мақсад: аввало, ўтганларни хотирлаш, унутмаслик билан бирга тарихдан муносиб сабоқ олиш ва келажак авлодга шундай мудҳиш кунлар такрорланмаслиги учун дарс беришдир.
Читать далее «ТАРИХНИ ҲУКУМАТ ЭМАС, ХАЛҚ ЁЗАДИ!»

ДОЛЗАРБ ФАРМОН, ЛЕКИН…


Улуғбек Бакир

I. Давлат, ННТ ва Бизнес

Ўзбекистон Президентининг 4 май куни имзолаган “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги янги Фармони жуда долзарбдир. Бундай ҳуқуқий ҳужжатни йиллар давомида кутганмиз ва кўп бора ҳукуматга таклифларимизни юборганмиз.

Айни муддаога ўтсак: Фармоннинг асоси — Нодавлат ва Нотижорат Ташкилотлар (ННТ)лар — демократик мамлакатларнинг асосий қон томири ҳисобланади. ННТсиз демократия қуриб бўлмайди! ННТ йўқ дегани, оддий қилиб айтганда, бир қўли ва бир оёғи йўқ ногирон инсон, демакдир.
Читать далее «ДОЛЗАРБ ФАРМОН, ЛЕКИН…»