Устозни эслаб:

29 август 2018 йил Андижон Жомеъ масжиди имоми бўлган Абдували қори Мирзаев ва унинг ҳамроҳи Рамазон Маткаримов Тошкент Аэропортидан МХХ томонидан ўғирлаб йўқ қилинганига 23 йил тўлади.
Қуйидаги шеърлар турли йилларда шу кишига атаб ёзилгандир.

Ўлмоқ афзалмиди устоз, сизга ёлғондан кўра,
Дину имонни бало фитнага солғондан кўра?!

Нега бу тоғут мараз изминда юрмай кетдингиз,
Хорлиқ афзалми, қиёмат кун уёлғондан кўра?!

Қанчалар шайху имом тоғутга хизмат қилдилар,
Қаро ер афзалмиди, бу сафда турғондан кўра?!

Бу дунёни молу — жонни, охират деб, сотдингиз,
Бу савдо афзалмиди ё динни сотғондан кўра?!
Читать далее «Устозни эслаб:»

ҚАРҒИШ

Толиб ЁҚУБ

“Отанинг қарғиши ўқ, онанинг қарғиши б…қ” деган мақолни кўпчилик билса ёки эшитган бўлса керак. Мақолни оддий тилга ўтказсак: отанинг қарғиши нишонга тегади, яъни, ижобат бўлади, онанинг қарғиши эса ўтмайди, яъни, ижобат бўлмайди, деган маъно келиб чиқади. Қарғиш ёмон нарса эканини ҳамма билади, тушунади ва қоралайди. Кўпчилик ўз душманини қарғаса, ўз фарзандини қарғайдиганлар ҳам онда-сонда учраб туради. Душманни қарғаш тушунарли, ўз фарзандини қарғашни эса тушуниш қийин. Болани дунёга келтиришда ва уни вояга етказишда отанинг хиссаси катта эмас, онанинг хиссаси эса бениҳоя каттадир: ота маълум амалиётдан кейин оилани боқувчи инсонга айланади, холос; она эса болани 9 ою 9 кун ўз танасида ўстиради, ўта оғир оғриқлар остида уни туғади, ўз кўкрак сути билан боқади, тунларни бедор ўтказади, болани ювади ва тарайди.

Читать далее «ҚАРҒИШ»

Ҳизбут Таҳрирнинг Абдували қорига муносабати ўзгардими?

Бугун ФБда Ҳизбут Таҳрирнинг Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси томонидан Зайниддин деган кимса имзоси билан «Омонатли меҳроб соҳиби, олим Абдували қори Андижонийни хотирлаб»
номли мақола эълон қилинди. Қори ака йўқолганидан то шу пайтгача ўтган 23 йил давомида Ҳизбут Таҳрир партиясининг у кишига нисбатан бирор муносабат билан бу каби матн ёзганлигини билмайман. Сабаби, қори ака уларнинг ҳизбига қарши турганлигидан бўлса керак валлоҳу аълам! Аммо, энди бугун бу матнни ўқиб ҳайратдаман. Чунки, мен ҳизбийларни у киши ҳақида жуда ёмон гаплар гапирганини эшитганман. Энди бу каби муносабат қилишлари албатта ҳурматга сазовордир. Мен ҳизбийларга бу муносабатлари учун ўзимни ташаккуримни айтаман. Мен улардан қамалганларни барчасига озодлик тилайман. Улар ўзларини бошқа манҳаждаги мусулмонларга нисбатан муомаласини тўғри ва адолатли қилар эканлар, уларга нисбатан шундай муносабатда бўлиш шарт деб ҳисоблайман.
Читать далее «Ҳизбут Таҳрирнинг Абдували қорига муносабати ўзгардими?»

Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат

Жаноб Президент! Бу менинг сизга икки йил давомида шахсий тарзда қилаётган иккинчи мурожаатимдир. Бундан олдинги мурожаатим жавобсиз қолганди. Лекин, биз умид билан яшаймиз ва модомики, сиз иқтидорда экансиз сизга мурожаат қилишда давом этаверамиз. Бу мурожаатим ёзилишига эса, мустабид ИАКни номини тилга олишни ТВ журналистларига таъқиқ қилингани хабарини ўқиганим сабаб бўлди.

Жаноб Мирзиёев агар ИАКнинг жиноий қилмишларини қоралаш компиниясини бошлаганингиз рост бўлса, буни жабрдийда халқимиз шак шубҳасиз қўллаб қувватлайди халос. Бу ишда сизга хориждаги мухолифат ҳам мададкор бўлиши мумкин. Бу ишни қилиш албатта керак. Бу кимсани жиноятлари очиқланиши лозим.

Унинг даврида ўғирлаб йўқ қилган инсонлар ҳақида ҳукумат махсус комиссияси ташкил этилиб тергов суриштириш ўтказилиб элга маълумот берсин. Бизда ҳозир қўлимизда МХХ тарафидан ўғирлаб йўқ қилингани гумон қилинадиган 26 кишига тегишли рўйхат бор. 159 модда билан қамалганлар оқлансин. МХХ томонидан бевосита ёки билвосита иштирокида Ўлдирилганлар оиласига давлат компенсация тўласин. ИАКни оиласи ва унинг куч ишлатар тизимдаги амалдорлари ошкора жазолансин. ИАКни ҳайкалини улоқтириб ташлаш ва мозорини ҳам йўқ қилиниши керак.
Читать далее «Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат»

Қурбон хайити табриги

Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Ла илааҳа иллоллоҳу валлоҳу акбар!
Аллоҳу Акбар!
Валиллаҳил-ҳамд!

Азиз диндошлар!

Келаётган қурбон Хайити муносабати билан барчангизни муборакбод этамиз!

Бу улуғ айёмларда қилаётган Ҳаж ва қурбонлик ибодатларни Аллоҳ Таоло қабул этсин!
Читать далее «Қурбон хайити табриги»

Давлат ичидаги «ақлли» амалдорлар

Биласизми Хоразмда суғоришга яроқли ерлар 2004 йил маълумотига кўра 260 минг гектар ерни ташкил қилади,мамлакатимизда шакарга бўлган эхтиёж адашмасам 500 минг тонна атрофидадир,агар шу ерларнинг 80 фоизига қанд лавлаги экилса ва тахминан 210 минг гектар ерга экилса ва лавлагини хосили гектарига ўртача 30 тоннани ташкил қилса ва 6 миллион тонна лавлаги хосили олинса ва ўртача 800 минг тонна лавлаги шакари олиш мумкин ва қолганини фойдали чиқиндилар олинади,буларга меласса,бижғитиш йўли билан биогаз,биогумус олинади.Бироқ бизнинг амалдорлар хоразмдаги шакар заводига махаллий хомашё билан эмас,хориждан тайёр қирқилган шакарқамиш бўлакларини ишлов бериш орқали шакар олишади.Биласизми бунда амалдорлар импорт орқали келадиган хомашёни ишлов бериш орқали чўнтакларини қаппайтиришади.

Читать далее «Давлат ичидаги «ақлли» амалдорлар»

ДИН ШУ, ЭНДИ ДУНЁВИЙЛИККА ЎТАЙЛИК!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Бугун яна динийлик кун тартибига келди. Яхши ва ёмон томондан. Яхши томондан, чунки инсонлар динимизни ўрганишга қизиқаяптилар, мусулмонлар эса ўз ҳақ ва ҳуқуқларини талаб қилаяптилар.

Ёмон томондан, чунки ҳукумат Ислом Каримов замонида бўлгани каби яна диндан қўрқа бошлади. Болалар масжидларга киритилмаяпти, ҳижоб масаласи ҳал бўлмади, қизлар рўмол ўраб мактабга бора олмаяптилар, азонларни баланд овозли ускуналар билан айтиш яна таъқиқланди ва ҳакозa…

Дин ва диндорлик нима ўзи?
Читать далее «ДИН ШУ, ЭНДИ ДУНЁВИЙЛИККА ЎТАЙЛИК!»