М Бекжонни каззоблиги

Ким гуноҳ қилса, фақатгина ўз зарарига қилади. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир.

Оли Имрон сураси 111 оят

Товоқсойда 5 йилу 6 ой ўтиргач, 2000 йили мени қайта суд қилиб, 3 йилу 6 ой қўшиб қаттиқ режимли Навоий 46 зонасига этап қилишди. У ерга декабр ойида бордим. 2001 йилга 20 кунча қолганди. Карантин отрядда 10 кунча турдик. Ит азобини кўрдик. Буларни Навоий 46 «Цемзавод№ номли китобимда ёзганман. Шу карантинда пайтимда биздан уч кун олдин келган этапдаги 159лар билан танишдим. Шулар орасида Хизбут таҳрирни амири Ҳафизуллоҳ Носиров ва Муҳаммад бекжон бор эди. Бизлар диний маҳкумлар бўлганимиз учун алоҳида зулмлар қилинарди. Серқуёшни калтак еб ёдлаганмиз. Бошқа қатор кўз кўриб қулоқ эшитмаган зулмларни кўрганмиз. Шу М Бекжонни ҳам итдек калтаклаб туалет ювдиришарди. Бошқа диний маҳбусларни ҳам шундай қилишарди. Мен бу кимса билан шу ерда танишдим. Бу пайтда бу одам мулла минган эшак каби мулойим эди. Ўзи узун бўйли ориқ бўлиб, Жаслиқдан келган экан. У Жаслиқдаги кўрган кечирганларини гапириб берганди. Ўшанда айтганларидан эсимда қолгани шуки, буларни Жаслиққа борганида ҳаммасини ечинтириб қип яланғоч қилиб, бир бирини устига ётқизиб қўйишганини айтганди. Мен билмадим М бекжон яланғоч ҳолатда кимни тагида ётган бўлса ётгандиру, лекин буларни эшитиб ачинганман. Афсусланганман. Карантинда мен билан келган этап 10 кундан кейин чиқиб кетдик. М Бекжон эса хали қолди. Мен 3 сектордаги 9 отрядга тушдим. Кейинчалик М Бекжон 12 отрядга келди. Бу иккала отряд битта секторда эди. Биз ора сира кўришиб турардик.
Читать далее «М Бекжонни каззоблиги»

Ўзбекистоннинг ҳукуматининг ва муҳолифатининг сайлов стратегияси ҳақида

I

Сайлов — нафақат ҳозирги замон сиёсатининг асосий атрибути, балки инсоният жамиятининг қадимий ўз-ўзини ташкиллаш усулларидан бири. Сайловнинг мақсади жамиятни бошқариш учун энг зукко ва ақлли лидерни танлаб олишдир-ки, у шу жамиятни тўғри йўлга бошлайди, уни тезроқ ривожланишига ва обод бўлишига катта, кўп холларда ҳал қилувчи ҳисса қўшади. Сайланган лидер ёки лидерлар жамиятни бошқаришда ўзларига муҳим маъсулият олади, ва бу маъсулиятни мувоффақиятли амалга ошириш учун уларга катта имтиёзлар берилади.

II

Ислом динида ҳам танлаш ёки сайлаш Аллоҳ наздида маъқбул ҳисобланади: “Мусулмонлар ўз ишларини ўзаро маслаҳатлашув асосида ташкил қиладилар” (42: 38). Сайлов –машварат усулидир. Халифа ва имомлар ҳам энг илмли ва хикмат сохибларидан шуаро билан танланади.

Мусулмон киши иймон эътиқодли ва Ҳақни таниган одамгагина ўз ваколатини – овозини бериши, акс ҳолда, бундай номзод бўлмаса сайловда қатнашмаслиги керак.
Читать далее «Ўзбекистоннинг ҳукуматининг ва муҳолифатининг сайлов стратегияси ҳақида»

АҚЛ ҲАҚИДА

Ақл инсонни бошқа жонзотлардан ажратадиган, моддий бўлмаган нарсадир.
Ақлнинг «нарсалиги» худди фаришталар ёки жинларнинг «кимлигига»
ўхшайди. Яъни, улар моддий, жисмоний мавжудотлар эмас, аммо мавжудлар.
Ҳудди шундай ақл ҳам мавжуд, яъни инсон борлиғидаги кўринмас, моддий
бўлмаган нарсадир.

Ақлнинг вазифаси тушуниш, ўрганиш, фикр юритиш, яъни кўзга кўринадиган
ва ёки кўринмайдиган нарсалар ҳақида тафаккур қилиш, булар ҳақида
турли хулосалар чиқариш ва бу хулосаларга кўра инсонни фаолиятга
бошлашдир.
Читать далее «АҚЛ ҲАҚИДА»

Содиқ Сафоев нимани ва нима учун танқид қилди?

Аҳмад Турон

Содиқ Сафоев кўпни кўрган ва ўткир дипломат. У Каримов давридан омон чиқа олди. Сабаби — унинг ақли ва қобилиятидир. Каримов режимидан омон чиққанларнинг барчаси озми кўпни шундай қобилият соҳибларидир.

Жумладан, журналист Исмат Xушевнинг қобилияти кишини хайратга солади. Унинг Каримов, Иноятов, Ҳайдаровларни авра-астарини чиқарганига қарамай беъмалол Ўзбекистонга бора олиши юрагининг бақувватлигидан нишона. Баъзан, шахсан мен бунга ишонмасам ҳам, танқидлар дозаси келишилганми деган фикр келади ҳаёлга.
Читать далее «Содиқ Сафоев нимани ва нима учун танқид қилди?»

Абдуллоҳ Бухорийни эслаб

2014 йил 10 декабр куни, Истанбул шахридаги Зайтинбурни мавзеида таниқли ўзбек имоми Абдуллоҳ Бухорийга суиқасд қилинди. Иншааллоҳ имом шаҳодат топди. Мана шу мудҳиш санага ҳам беш йил тўлди. Бу муддат ичида золим ИАК ҳам қон қусиб ўлди. Мирзиёев ўрнига ўтирганига ҳам 3 йил тўлди. Абдуллоҳ Бухорий менга берган интервьюсида Ўзбекистон халқи ислом давлатида яшашни истайди деб айтган эди. “Хозирги дунёдаги хукуматлар ислом хоким бўлишини истамасада, барибир ислом хоким бўлади. Бу аниқ бўлган нарса, бошқа чора йўқ ва бошқа йўл йўқ.” деган эди. У гарчи сиёсатчи бўлмасада, сиёсий исломни даъватчиси эди. У юртимизда халқ ҳаммаси мусулмонлар ва улар исломий тузумда яшашини хоҳлайди деб ўйларди.
Читать далее «Абдуллоҳ Бухорийни эслаб»

Хўш энди

2019 йилда ёзилган шеърлар тўплами Хўш энди тўпламимда 2019 йилда ёзган шеърларим жамланган. Қуйидаги сўзбоши ҳам шу тўпламдан жой олган.

Дардли қалб фарёди

“Шеърият – кўнгил мулки” дейдилар. Инсон оддий сўз билан изҳор этолмаган дарду-ҳасратини, қалб андуҳларини шеърият орқали тўкиб сочади ва ёнган қалбини шеърият захига бериб совутади, ором олади. Ўзига тасалли излайди ва шеъриятдан малҳам топади. Шоир Саҳвий шеърларини ўқиб, унинг бошқаларникига ўхшамайдиган дарду-андуҳига, бўзлаган юрак сир-асрорларига, сўзлар илдизида яшириниб ётган армонларига, ўкирган шер ноласидай ғаззот қилган қайғуларига шерик бўлдим.  Қайғулари билан қайғурдим, армонлари билан эзилдим, дунёларида кездим, уни дунёдан бездирган қабоҳатларга шерик бўлиб дунёлардан бездим…
Читать далее «Хўш энди»

Сохта сайловни инкор қилиш керак


Сохта сайловни инкор қилиш керак

Парламент сайловига қатнашаётган тўртта партияни қай бири ҳукумат томнидаю, қай бири мухолифат?! Номига бўлсада мухолиф партия бўлиши керакку?! Мирзиёев Либерал-демократик партиядан номзодини қўйганди. 2016 йил 5 декабр Шавкат Мирзиёев Президент сайловида 88% овоз олиб ғолиб бўлди.

2015 йилда сайланган Парламентда Либерал-демократ партия вакиллари 52 мандатни қўлга киритишганди. Мирзиёев 2016 йилда шу партияга кириб, ундан номзод бўлди ва ғолиб бўлди. Демак, Парламентда Президент партияси кўп мандатга эгалик қилди дейиш мумкин.
Аммо, унга мухолиф партиялар (Агар мухолиф дейиш мумкин бўлса) мандати умумий сони, Либерал Демократлардан кўпроқдир.

Миллий тикланиш — 36
Халқ демократик партияси — 27
Адолат — 20
Яшиллар партияси эса — 15
( 2015 йилда экологик партия хали ташкил бўлмаганди. Буни ташкил этиш учун ҳукумат ҳаракат ташкил этиб, шу ҳаракатга депутатлик мандати сайловда иштироксиз олдиндан белгилаб бериб қўйган эди.)
Читать далее «Сохта сайловни инкор қилиш керак»