Иқтисодий ислохотнинг илдизи қаерда?

Ахмад Турон

Эй Ўзбек халқи! «Давлат бошқаруви эскирган, уни янгилаймиз», «янги Ўзбекистон қурамиз» каби чўпчаклар билан яна 30 йил яшасак бошқа давлатлар 7-10 марта ривожланганда биз 2 марта ривожланамиз. Бу- ривожланиш эмас, 3 марта орқада қолиш демакдир.

Ўзбекистон иқтисодининг қўшнимиз Қозоғистон иқтисодидан 4 марта, аҳоли жон бошига ишлаб чиқаришда 8 марта орқада эканлигини 4 йил аввал айтган эдик. Каримов ва унинг гурухи халқимизни 30 йил алдаб келди. Унинг бугунги тарафдорлари ва шогирдлари ҳам шаклан юмшоқроқ, ва лекин мазмунан шу йўлда давом этмоқдалар. Каримовнинг тизими ва унинг давомчилари хокимиятда экан, унинг хайкалларига гулчамбарлар қўйиб шахсига сиғиниш давом этар экан мамлакат иқтисоди нафақатбир жойда депсиниб тураверади, балки орқага кетади.

Юлий каби русийзабон «иқтисодчи»ларнинг мантиқи билан яшасак 100 йилда ҳам иқтисодни ривожлантириб бўлмайди. Евроосиё-Африка қуруқлигининг маркази -Арабистон, лекин хаб бўлган эмас. Eвропа қуриқлигининг маркази Украина — лекин ривожланмаган.

«Учинчиси – административ ислоҳотлар. Бу энг мураккаби. Бу – давлатнинг ўзини ислоҳ қилиши. Бизда давлат бошқарувининг эскирган, самарасиз тизими амал қилмоқда. Капитал ислоҳотлар зарур» деб бизга ҳақиқатни ялтироқ қоғозга ўраб бермоқдалар.

Бу ислоҳот учунчи эмас — асосийси ва бошланғичи. Бу иcлохотнинг номи административ эмас-сиёсий ислоҳот. Бусиз барча ислоҳотлар тўғрисидаги таклифлар сувга тушган кессакдек эриб йўқ бўлиб кетаверади.

Давлат, президент Мирзияев, хокимлар ўзини-ўзи ислоҳ қилади деган гап — матиқсиздир. Уларни аввало Аллоҳ, Аллоҳнинг иродаси билан халқнинг талаби ва истаклари уларни ислоҳ бўлишига асосий сабаб бўлади. Халқ истамаса, талаб қилмаса ҳеч қандай ислоҳот амалга ошмайди.

Каримов яратиб кетган ва хозир ҳам амалда қолаётган якка хокимлик тизимини улоқтириш даври келганига 4 йил бўлмоқда. Каримов даврига сиёсий баҳо бериш ва унинг асоратларидан бутунлай қутилиш керак эди.

Буни қандай амалга ошириш ҳақида аввал тўхталган эдик. “Ислом ва Сиёсат”, “Дунё Ўзбеклари” сахифаларини ўқисангиз — топаcиз.

Ҳамма гап эски тизимда эмас, шу тизимни ташкил қилиб турган, коррупция қон-қонига сингиб кетган, нафси дунёга тўймас бир гурух диктатор ва диктаторчаларда. Эски тизимдан бошқа тизимни тушунмайдиган, хокимиятга ўргамчак ини каби ёпишиб олган ва иймон билан яшай олмайдиган лидерлар ва амалдорлар хокимиятдан кетказилмас экан, инсофли, дин ва дунёвий илмларини яхши тушунган иймон-эътиқодли инсонларгина жамиятимизни бошқармас экан ўзгаришлар кутиш фойдасиз.

Бунинг учун эркин, шаффоф, адолатли халқ сайлови бўлиши керак эди. 2019 йилда Олий мажлиcга адолатли сайлов бўлмади. 2021 йилги Президент сайлови хам соxта ўтcа, хокимлар ва Олий мажлис халқ томонидан қайта сайланмаса мамлакат чўкаверади, миллат миллат сифатини йўқотиш хавфи кучаяверади. Аввал таъкидлаганимиз каби Президент 4 йилга Олий Мажлис депутати 2 йилга сайланиши керак. Хокимиятнинг барча бўғин рахбарлари-махалла райисидан бошлаб вилоят хокимигача, президент ва депутатгача халқ томонидан бевосита, эркин сайланмас экан якка диктатура — мамлакат бўйича, ДХХ, ички ишлар тизимлари ва зўравон хокимлик жойларда яшайверади.

Эркин, шаффоф ва адолатли сайлов билан халқ ҳокимияти тикланади, амалдорларнинг, аввало президентнинг халқ, мамлакат тақдирига масъулияти ошади, хокимиятда коррупcия, таниш-билишлик, қариндош-уруғчилик иллатларига бархам берилади.

Дунё тарихида инсонлар каби миллатлар ҳам, уларнинг тиллари ҳам келиб кетаверганини эсдан чиқармайлик. Қаерга кетаётганимизни ҳар биримиз мушоҳада қилайлик. Бу фақат президент ва хокимлар, уларнинг замонавий сеҳргарлари — адаштирувчи сохта «олимлар», «сиёсатчилар”, диний идорадаги сарой муллаларининггина иши эмас, ҳар бир Ўзбек миллатига мансубман деган инсоннинг халқи, Ватани, Дини, ва энг асосийси бизни яратган Аллоҳ олдидаги бурчимиздир. Барчамизнинг хотимамиз бу дунёда қилиб кетаётган ишларимиз билан ўлчанади.

Зотан Қуръоннинг 99 суръа, 6-8 оятларидa «Ўша кунда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, амалларини кўриш учун жойларидан қўзғаладир. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир” деб башорат қилинган. Барчамизга ўша кунга таёргарлик қилиш насиб этcин.