Рамазон хайити табриги

Қадрли биродарлар! Мўмин мусулмонлар! Мўмина ва муслималар! Буюк ойлардаги имтихонлар тугаши муносабати билан бўладиган хайит айёмларингиз муборак бўлсин! Қилган ибодатларингизни Аллоҳ қабул қилсин. Гуноҳларингиздан покланиб чиқишни насиб қилган бўлсин! Омин!

Ўтган муминларни мағфиратига олсин! Жаннатидан жой берсин! Омин!

Дунёдаги мазлум мусулмонларга нажот ва нусрат берсин! Золимларга кифоя қилсин! Омин!

Рамазондан кейинги айёмларда ҳам истиқоматни насиб этсин! Омин!
Читать далее «Рамазон хайити табриги»

Рамазон табриги

Муборак дўсту ёрлар, рамазонлар муборак,
Марҳамат ойи сизга, мусулмонлар муборак!

Ғаниматдир бу ойда қилмоқ хайри эҳсонлар,
Рўза, закот жамланган, бу арконлар муборак!

Имон аҳлига келган, бир ажойиб синов бу,
Ҳар йилда бир ой келган, имтихонлар муборак!

Ваъда бор рўзадорнинг гуноҳи авф этилгай,
Мағфират олиб келган, азиз онлар муборак!
Читать далее «Рамазон табриги»

Муносабат:

Бир киши мендан Маҳмуд билан Аброрни баҳслашаётганини айтиб, МСМЮни турмага борганми ёки йўқми деб сўради. Мен шу масалада ва умуман бу баҳсларга доир ўз муносабатимни бу ерга ёзиб қўйишни маъқул кўрдим.

1. Мен бу иккала шахсни баҳсини кўрмиман ва мен буларни ҳар иккаласидан ҳам бароат эълон қилганман. Шунингдек, мен мазҳабчилардан, сўфилардан, Нурчилардан, Мадхалийлардан ва ИШИДчилар ва Тоҳирчилардан ҳам бароат эълон қилганман. Булардан қайси бири Халифат қурса, мен ўша Халифага байъат қилмиман. Ва буни доим такрорлаб келаман ва ҳамма билади. Мени мессенжеримга кимдир шу икковини баҳси мавзуидаги эълонни ҳам юборган эди. Хизбут Тахрирчиларга айтаманки, менга бу каби нарсаларни юборманглар. Зеро, бунга мутлақо ҳожатим йўқ. Менга сарой хоинларини сафсатаси ҳам ва бошқаларни йўли ҳам мутлақо керакмас.
Читать далее «Муносабат:»

Тождор вирус

Аҳмад Турон

Аллоҳнинг йўлидин тойилдик ёнга,
Шукурлар қилмадик неъмату-нонга,
Тўймадик дунёга, шуҳрату-шонга,
Бу бир эслатмадир-синов инсонга,
Йўқликдан бир тождор келди жаҳонга.

Ман-ман тождорларни тиз чўктиргани,
Зулмкор тузумлар чокин узгани,
Қудратлиман деган уйин бузгани,
Биз билмаган адолатни тузгани,
Ҳудодан тожи бор келди жаҳонга.
Читать далее «Тождор вирус»

Иқтисодий ислохотнинг илдизи қаерда?

Ахмад Турон

Эй Ўзбек халқи! «Давлат бошқаруви эскирган, уни янгилаймиз», «янги Ўзбекистон қурамиз» каби чўпчаклар билан яна 30 йил яшасак бошқа давлатлар 7-10 марта ривожланганда биз 2 марта ривожланамиз. Бу- ривожланиш эмас, 3 марта орқада қолиш демакдир.

Ўзбекистон иқтисодининг қўшнимиз Қозоғистон иқтисодидан 4 марта, аҳоли жон бошига ишлаб чиқаришда 8 марта орқада эканлигини 4 йил аввал айтган эдик. Каримов ва унинг гурухи халқимизни 30 йил алдаб келди. Унинг бугунги тарафдорлари ва шогирдлари ҳам шаклан юмшоқроқ, ва лекин мазмунан шу йўлда давом этмоқдалар. Каримовнинг тизими ва унинг давомчилари хокимиятда экан, унинг хайкалларига гулчамбарлар қўйиб шахсига сиғиниш давом этар экан мамлакат иқтисоди нафақатбир жойда депсиниб тураверади, балки орқага кетади.
Читать далее «Иқтисодий ислохотнинг илдизи қаерда?»

ТОЛИБОН ВА ЎЗБЕКИСТОН

Афғонистонда 40 йилдир уруш бор. Ўзбекистонда 40 йилдир тинчлик бор. Бу 40 йилда Афғонистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам мусулмон аҳоли ниҳоятда қийин кунларни бошдан ўтказди. Қизиғи шундаки, бу 40 йиллик уруш йилларида Афғонистон Ўзбекистондан кам тараққий қилмади. Бу йилларда тинч Ўзбекистондан қочганлар сони уруш давом этаётган Афғонистондан қочганлар сонидан кам эмас. Ҳатто эркин сайловлар, парламентаризм, университетларда ўқийдиган талабалар сони жиҳатидан Афғонистон Ўзбекистондан олдинда ҳам…
Читать далее «ТОЛИБОН ВА ЎЗБЕКИСТОН»

Аёлларни ижтимоий таъминоти ҳақида

Биттаси бир йигитга турмушга чиқади. Маҳр беришни ўзаро келишадилар ва куёв насияга уйланади. Орадан кўп ўтмай улар ажраладилар. Шу билан куёв маҳрни бермасдан хотинига талоқ беради. Келин уйига қайтади. Бу мен билган битта воқеъа. Бунақалар сон мингта. Бу каби никоҳлар туфайли аёллар маҳрсиз турмуш қураяпдилар. Ёки, куёвни кмбағаллиги сабабли маҳрни арзимаган нарса бериш билан ўтказишади. Хуллас, нима бўлганда ҳам оила бузилгач, келин нафақасиз қолади. Уни яна ота онаси ёки улар бўлмаса ака укалари боқиши керак бўлади. Жамиятда ижтимоий ҳимояланмаган қатлам ўша оиласи бузилган аёллар бўлиб қолади. Эркаклар бир кунини кўриб кетишади.
Читать далее «Аёлларни ижтимоий таъминоти ҳақида»

Хокимлар халққа қандай ош беришлари керак?

Аҳмад Турон

Аллоҳ бизларни Ўзбек қилиб яратди. Дунё аҳолисининг атига 0.5 % ини, турк миллатлари билан қўшганда 3.5 % ини ташкил қиламиз. Ҳисобларга қараганда Каримовнинг баттол режими бўлмаганда ҳозир аҳолимиз 32 млн эмас, 40-45 млн, илм-фан ва иқтисодимиз кучли бўлиш имкони бор эди. Шунинг учун ҳам бугун ҳар бир имкониятдан фойдаланиб Каримов режими асоратларидан бутунлай қутилишимиз, бири-биримизни eр юзининг қаерида бўлмайлик қадрлашимиз, қўллашимиз, ҳар томонлама илмимизни оширишимиз ва энг асосиси, тилимизни йўқотмаслигимиз керак.
Читать далее «Хокимлар халққа қандай ош беришлари керак?»

МАҲМУД РАЖАБ ТАҚДИРИ

Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

КИРИШ СЎЗИ

Мен 2019 йил декабрда довюрак ватандошимиз блогер Нилуфар Оллошкурова (1987) атрофида бўлаётган тазйиқлар ҳақида таҳлилий мақола ёза бошладим. Шоир ва журналист Маҳмуд Ражаб оила аъзолари ва қариндошлари билан бирга Гурландан Тошкентга пиёда адолат юришини 2019 йил 22 сентябр куни бошлади. Нилуфар шу юришга қўшилиб уни интернетда видеолар билан ёритиб бора бошлади. Мен Нилуфар ҳақидаги таҳлилий мақолани ёзишим давомида Маҳмуд Ражаб тўғрисида маълумот беришимга тўғри келди. Лекин ушбу маълумот кўп экан ва у 10 бетдан ошди. Шу сабабли Маҳмуд Ражаб ҳақида алоҳида мақолани чоп этишга қарор қилдим.

Читать далее «МАҲМУД РАЖАБ ТАҚДИРИ»

Олий Мажлиснинг Биринчи Мажлисини кўриб

Аҳмад Турон

Мамлакатда миллионлаб одамлар, ёш болалар совуқ ва чироқсиз уйларда, печкаларда ёнаётган таппининг, кўмирнинг тутунини ҳидлаб-ҳидлаб ўтирган бир вақтда мухташам, ёруғ ва иссиқ кошонада, юмшоқ креслода ўтириб чиройли гаплар эшитиб мажлис қуриш қандай яхши. Ҳатто Британия парламентининг кичик пастак хонаси бизникининг олдида камбағалнинг кулбаси каби.

Биринчи мажлис айтиш мумкинки жуда намунали мажлис бўлди-ки, бундан бутун халқимиз, шахсан Президентимиз Шавкат Мирзияев ҳам бемалол аниқ ва тиниқ хулосалар чиқариб олса бўлади. Энг биринчи хулоса шуки, барча халқимиз деб айтиб бўлмас, лекин янги депутатлар Президент ва хукумат атрофида жипслашиб бир тан ва бир жон бўлди. Президент ва депутатлар халқ томонидан нима учун сайланганини ҳам эсдан чиқариб бир-бирларига чексиз меҳр-мухаббат ва садоқатларини изхор этдилар. Эркакларни қўяверинг, ҳатто аёл депетатлар ҳам Президент тимсолида Амур Темурни кўриб жонларини фидо қилиб юбордилар. Албатта мухташам сарой хайбатидан сирланиб шаръий хўжайинлари эшитиб қолишларидан бехабар оғизларидан чиқиб кетгани учун уларни кечириш керак.
Читать далее «Олий Мажлиснинг Биринчи Мажлисини кўриб»