Рамазон табриги

Муборак дўсту ёрлар, рамазонлар муборак,
Марҳамат ойи сизга, мусулмонлар муборак!

Ғаниматдир бу ойда қилмоқ хайри эҳсонлар,
Рўза, закот жамланган, бу арконлар муборак!

Имон аҳлига келган, бир ажойиб синов бу,
Ҳар йилда бир ой келган, имтихонлар муборак!

Ваъда бор рўзадорнинг гуноҳи авф этилгай,
Мағфират олиб келган, азиз онлар муборак!
Читать далее «Рамазон табриги»

Тождор вирус

Аҳмад Турон

Аллоҳнинг йўлидин тойилдик ёнга,
Шукурлар қилмадик неъмату-нонга,
Тўймадик дунёга, шуҳрату-шонга,
Бу бир эслатмадир-синов инсонга,
Йўқликдан бир тождор келди жаҳонга.

Ман-ман тождорларни тиз чўктиргани,
Зулмкор тузумлар чокин узгани,
Қудратлиман деган уйин бузгани,
Биз билмаган адолатни тузгани,
Ҳудодан тожи бор келди жаҳонга.
Читать далее «Тождор вирус»

Сизни эсладим

Шайтонлар ҳукмрон бўлган диёрда,
Ёлғону хиёнат доимо борда,
Дилим хуфтон бўлди, эрта наҳорда,
Шунда мен ногаҳон, сизни эсладим,
Шаҳид бўлган инсон, сизни эсладим!

Шаҳидларни ўлган деманглар ногоҳ,
Шаҳидлар тирикдир, ўлмаган, эй воҳ,
Бундан Аллоҳ бизни этгандир огоҳ,
Ўқиб туриб қуръон, сизни эсладим,
Дилим бўлиб хуфтон, сизни эсладим.

Бу юртнинг ғаминда куйган эдингиз,
Аламлар таъмини туйган эдингиз,
Чунки, сиз бу юртни суйган эдингиз,
Юрагим бўлди қон, сизни эсладим,
Излаб дардга дармон, сизни эсладим.
Читать далее «Сизни эсладим»

Мустақил бўлганинг ёлғондир, Ватан!

Мустақилликнинг 20 йиллигига атаб ёзилган шеър:

Йигирма йил бўлди – Мустақил эмиш,
Бу давринг ажиб бир даврондир, Ватан.
“Олтин қафас ичра қизил гул” эмиш,
“Булбулга тикандек ошён”дир Ватан!

Ҳануз қутилмадинг жабру- зулмдан,
Эй халқим, пешонанг шўр экан чиндан,
Билмадим, сен нажот кутасан кимдан?
Золимнинг қўлида нолондир – Ватан.
Читать далее «Мустақил бўлганинг ёлғондир, Ватан!»

ШЕЪРИЯТ, СЕВГИ-МУҲАББАТ ёҳуд НАСЛ ҚОЛДИРИШ

Толиб ЁҚУБ

Менда шоирликнинг «ш»си ҳам йўқ, бироқ шеъриятни ўлгудек яхши кўраман. Мақтаниш эмас  икки марта илҳом қуши елкамга келиб қўнди ва мен иккита шеър ёздим, иккаласини ҳам Андижонга бағишладим. Шеърни мароқ билан эшитиш ёшлигимга бориб тақалади.  Узоқ қиш кечалари сандал (танча) атрофида ўтирардик, отам токчадан араб имлосида битилган китобни олардилар ва Сўфи Оллоёрнинг шеърларини моҳирона ўқиб берардилар. Ухлаш қаёқда, дейсиз  тонг сал-пал ёриша бошлагач бирпас мизғиб олардик, холос. Ҳеч ким қуёш чиққунча ухламас эди.  Отам мол-ҳолга қарар, энам оилага нонушта тайёрлашга тушиб кетар, бизлар, болалар, апил-тапил юз-қўлимизни ювиб мактабга отланар эдик.

Уруш тугаб тинчлик замони бошланган бўлса-да, қишлоғимизда баланд симёғочга илинган радиокарнайдан бошқа ҳеч вақо йўқ эди. На телефон, на электр-свет, на бирорта кўнгилочар клуб! Қишлоғимизда фақат битта оилада патефон ва 3-4 та пластинка бор эди. Қишлоғимиздаги оилалар навбати билан, бола-чақасини эргаштириб ўша оилага борар ва бир-икки соат пластинкалардаги қўшиқларни қайта-қайта эшитиб, уйига қайтар эди.

Читать далее «ШЕЪРИЯТ, СЕВГИ-МУҲАББАТ ёҳуд НАСЛ ҚОЛДИРИШ»

Қасида

Абдуллоҳ Бухорийга атаб:

Мен сени ўзбек элин пешвоси деб, биларман,
Шайху уламоларнинг подшоси деб, биларман.

Ҳақ йўлда собит турдинг токи чиққунча жонинг,
Бу динни ҳақ сўз айтган даҳоси деб, биларман.

Сени бадном қилишга уринди кўп рақиблар,
Жоҳилликда улар энг расвоси деб, биларман.

Суиқасд қилди сендан қўрққанидан золимлар,
Мустабиднинг бу сендан қасоси деб, биларман.
Читать далее «Қасида»

Дил тубига чўккан туйғулар

Қадрли мухлислар! Қуйидаги «Дил тубига чўккан туйғулар» номли янги 2018 йилда ёзган шеърлар тўпламини эътиборингизга ҳавола қилаяпман. Ўқиб фикр мулоҳазалар билдиришингизни ва мабодо шеърларим сизга маъқул бўлса, муаллиф ҳаққига яхши дуолар қилишингизни умид қилиб қоламан.
Читать далее «Дил тубига чўккан туйғулар»

Имоми Бухорий

Бу линкда Имоми Бухорий қиссаси тўла ҳолда ПДФ файлда турибди. Истаганлар кириб ўқишлари ва юклаб олишлари мумкин.

(Буюк Муҳаддис Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал Бухорийга бағишланган шеърий қисса)

Бисмиллоҳир роҳманир роҳим

Кириш:

Узоқ асрларнинг тубсиз қаъридан,
Кўринади бизга, бир ёруғ машъал.
Унинг нури яқинлашган саридан,
Аниқ кўрдимки мен, бу киши, ўшал……,

Бу киши, биз билган, ўша Бухорий.
Бизлар фахрланган, буюк Бухорий.

Читать далее «Имоми Бухорий»

Устозни эслаб:

29 август 2018 йил Андижон Жомеъ масжиди имоми бўлган Абдували қори Мирзаев ва унинг ҳамроҳи Рамазон Маткаримов Тошкент Аэропортидан МХХ томонидан ўғирлаб йўқ қилинганига 23 йил тўлади.
Қуйидаги шеърлар турли йилларда шу кишига атаб ёзилгандир.

Ўлмоқ афзалмиди устоз, сизга ёлғондан кўра,
Дину имонни бало фитнага солғондан кўра?!

Нега бу тоғут мараз изминда юрмай кетдингиз,
Хорлиқ афзалми, қиёмат кун уёлғондан кўра?!

Қанчалар шайху имом тоғутга хизмат қилдилар,
Қаро ер афзалмиди, бу сафда турғондан кўра?!

Бу дунёни молу — жонни, охират деб, сотдингиз,
Бу савдо афзалмиди ё динни сотғондан кўра?!
Читать далее «Устозни эслаб:»

РАМАЗОНДА АЁЛ ЕЧИНТИРГАН ИТ

Кўклам чоғи эди, ёрни соғиниб,
Армон бирла боқдинг бир жуфт турнага.
Оғироёқ эдинг, кўзларинг тиниб,
Зўрға одим отиб бординг турмага.

Лек миршаблар ёр-ла учрашиш қолиб,
Ҳижобингни еч деб имо қилишди.
Рад қилдинг юзингга шунда мушт солиб,
Сўнг навбатга қўйиб… жимо қилишди…

Ёр-ла учрашмасдан изингга қайтдинг,
Шеър битмоқдаману титроқда қўлим.
Дардинг жоним ол деб Аллоҳга айтдинг,
Ва шу кеч дард тутиб топдинг сен ўлим.
Читать далее «РАМАЗОНДА АЁЛ ЕЧИНТИРГАН ИТ»